pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Муросасиз ўйиндаги ғалаба
27.08.2014 21:59

“Навбаҳор” – “Металлург” – 4:2 (2:1). Наманган. “Навбаҳор” ўйингоҳи. 7353 томошабин.
Ҳакамлар: Б.Намозов – 8.2, О.Абдувосилов – 8.4, Н.Рўзимов - 8.4, Р.Кападзе – 8.
Назоратчи – Р.Серазитдинов.
ПФЛ вакили – Г.Ртвеладзе.
«Навбаҳор»: 1. Петар Денчев, 2. Алишер Саматов, 5. Раҳматулло Бердимуродов, 6. Бахтиёр Ёқубов, 7. Мансур Саидов (11. Отабек Валижонов, 73), 10. Алишер Маҳмудов (8. Азим Аҳмедов, 59), 22. Шаҳбоз Эркинов (9. Илҳом Бойдедаев, 81), 29. Дилшод Жабборов, 50. Юрий Рижко, 88. Руслан Качур, 89. Бобир Акбаров.
«Металлург»: 32. Суҳроб Султонов, 3. Саидкомил Акбаров, 4. Ҳикмат Ҳошимов, 6. Дилмурод Каримов, 7. Дониёр Одилов, 8. Сунатилло Мамадалиев (20. Мирғиёс Сулейманов, 60), 9. Шаҳзодбек Нурматов, 13. Александр Ковалёв, 15. Алишер Зиёвуддинов (23. Миртўра Акбаров, 86), 22. Мурод Тошматов, 66. Маъруф Муродов (55. Зоҳид Абдуллаев, 76).
Голлар: Ш. Эркинов (30), Р. Качур (35), О. Валижонов (86, 87) – А. Зиёвуддинов (20), М. Акбаров (89).
Огоҳлантиришлар: А. Аҳмедов (65), Ю Рижко (76) - Д. Одилов (14), М. Сулайманов (72)
Четлатишлар: А. Аҳмедов (69) – Д. Каримов (65)
Чемпионатнинг навбатдаги турида Бекободнинг “Металлург” жамоасини қабул қилди. Ўйин бироз асабий ва кескин курашларга бой руҳда ўтди.
Ўйин гарчи жамоамиз ҳужуми билан бошланган бўлсада, бекободликларнинг ташкил этган қарши ҳужумлари анча хавфли кўриниш ҳосил қилди. Жумладан, ҳимоядаги хатоликдан сўнг Рустам Мирсодиқов шогирдлари ҳисобни очишга жуда яқин келишганди. Аммо, Бобир Акбаров дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтаришга эришди. Бироқ, “Металлург” урунишлари 20- дақиқага келиб ўз сўзини ҳисобда акс этди. Алишер Зиёвуддинов жамоаси голига муаллифлик қилди. Шундан сўнг ҳужмдаги шиддаткорликни оширган “лочинлар” танаффусгача икки бор Суҳроб Султонов қўриқлаган дарвозани ишғол этишди. 31- дақиқада бекободликлар дарвозабони қўпол хатога йўл қўйди. Аниқроғи, Султонов ўйиндан ташқари холат рўй берди деб топиб, тўпни ерга ташлади. Шаҳбоз Эрикнов дарвозабонни жазолаб, осонликча бўш қолган дарвозага гол урди, ҳисоб 1:1. Орадан тўрт дақиқа ўтиб, Алишер Саматовнинг ўнг қанотдан жарима майдонига оширган тўпини Руслан Качур боши билан дарвозага аниқ жойлаб, “Навбаҳор”ни ҳисобда олинга олиб чиқди. Ушбу ҳисоб танаффусгача ўзгармай қолди.
Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа уч очко ишлаб олиш мақсадида муросасиз ўйин намойиш қилишди. "Металлург" ҳужумчиси Шаҳзод Нурматов 3 маротаба жуда қулай имкониятлардан фойдалан олмади. 63- дақиқада майдон марказида катта тезликда олдинга ўтаётган Азим Аҳмедовни Дилмурод Каримов қўполлик билан тўхатиб қолди. Аҳемдов рақибга эътироз билдиргач футболчилар ўртасида низо юзага келди. Намозов эса футболчимизни огоҳлантириб, бекободликлар вакилини майдондан четлатди. Аммо, бироздан сўнг Азим иккинчи бор огоҳлантирилиб, майдонни тарк этди. 83- дақиқада Отабек Валижонов рақиб жарима майдонида зарба йўллай олмаган бўлса, орадан бир дақиқа ўтиб Качур шунга ўхшаш вазиятда мўлжалда адашди.
Учрашув якунланишига тўрт дақиқа вақт қолганида Отабек Валижонов ўйин тақдирини хал қилди. Қисқа вақт ичида ярим ҳимоячимиз икки тўп киритиб, амалда “Навбаҳор” ғалабасини таъминлади. 88- дақиқада Миртўра Акбаров ҳисобни қисқартиришга эришди. 4:2 ҳисоби Бахтиёр Намозовнинг финал хуштаги чалингунга қадар ўзгармади ва жамоамиз мусобақа жадвалида еттинчи поғонага кўтарилиб олди.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ