pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Насаф" - "Навбаҳор" учрашувдан сўнг
23.08.2014 02:23

Учрашувдан сўнг дастлаб "Навбаҳор" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов журналистлар саволларига жавоб берди.
-“Насаф” ўз майдонида чиройли ва ишончли ўйин намойиш қилишини билганлигим сабабли бугун ҳимоявий тактика танлашга мажбур эдим. Йигитлар охиригача курашди, уларга эътирозим йўқ. Бугунгидек ўйинлар чемпионатни безайди, деб айта оламан.
- Бугун кўп бора футболчиларингиз ўйинни чўзишга ҳаракат қилишди. Ўзингиз шундай кўрсатма берганмидингиз?
- Мен ҳеч қачон шогирдларимга “ётиб олиб ўйинни чўзинглар”  деякўрсатма бермайман. Бугун ҳаво дим, қолаверса футболчиларимиз “Насаф”нинг шиддатли ҳужумларига дош бера олишмади. Масалан, Азим Аҳмедовни оладиган бўлсак, у терма жамоадан толиқиб қайтганди, майдонда ўзини нохуш ҳис қилди.
- Аввалги турларда ўзини кўрсатган Качурни бугун бошланғич таркибда кўрмадик?
- У “Нефтчи” билан учрашувда кичик жароҳат олганди.Шу боис унга нисбатан яхшироқ формада бўлган Эркиновга имконият бергандим.
- Бугунги ҳакамлик ҳақида фикрингиз?
- Мен “Нефтчи” билан ўйинда иккинчи бўлимни трибунада ўтказдим. Бу мен учун жуда оғир бўлди. Шу сабабли бугун ҳар қандай вазиятда ҳам ўзимни босишга ҳаракат қилдим. Мен ҳакамлар ҳақида ҳеч нарса демайман. Уларни назорат қилувчи ташкилот бор. Ҳакамларга Худодан инсоф сўрайман. Агар ҳакамлар адолатли бўлишса,  бу ўзбек футболининг ўсишида асосий омил бўларди.
- Ҳомийларнинг ёрдами тўғрисида фикрингиз?
- Ҳомийимиз жамоага беминнат ёрдамини аямаяпти. 2012-2013 йиллардаги жамоа қарзларидан тўла қутилдик. Уларга катта раҳмат айтмоқчиман. Қолаверса, футболчиларимизнинг жамоага нисбатан ишончи ортмоқда. Футболчилар билан шартномаларимиз шунчаки қоғозда қолиб кетаётгани йўқ.
- Жамоа олдига қандай вазифа қўйилган?
- Чемпионатимиз иккига бўлингандек, гўё! Дастлабки тўрт жамоа алоҳида чемпионат, қолган жамоалар эса бошқа бир чемпионатдек! 5-6 ўрин учун курашамиз. Энг муҳими жамоага пойдевор қўйилмоқда. Агар мухлислар ва ҳомийимизнинг ишончини йўқотмасак, келгуси мавсумдан юқорироқ марраларни кўзлаймиз.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.    
- Бугун жуда оғир ўйин бўлди. Рақиб жамоа ҳимоявий ўйин кўрсатганда гол уриш тобора қийинлашади. Ўйин бошидаги имкониятлардан фойдалана олмаганимиз футболчиларни асабийлаштирди. Шунга қарамай муҳим уч очкони қўлга киритдик.
- Артур Геворкян кўп хатога йўл қўйди. Бугун у ўзига ўхшамади?
- Учрашув бошида пеналтини амалга оширолмагандан сўнг унинг кайфияти тушиб кетди. Хатоларибалки шу билан боғлиқ. Лекин у таркибимизда барча ўйинларда майдонга тушиб келаяпти. Футболчининг ўйинида қайсидир пайтда кўтарилиш ва пасайишлар бўлиши табиий ҳол, деб ўйлайман.
- Ҳужумчилар ўз вазифаларини бажара олишмаяпти?
- Ҳар бир ҳужумчимизга имконият бермоқдамиз. Негадир гол уриш қийин кечмоқда. Яна бир томони биз уй учрашувлардан кўра сафарда яхшироқ ўйнаяпмиз. Сафарда жамоалар ҳимояда ётиб олишмайди.Ҳужумчиларга келсак Кенжа Тўраев аввалги уч турда, майдонда ҳаракат қилиб, ҳар ўйинда гол уриб жамоамизга ёрдам бериб келаётганди. “Бухоро”га қарши ўйинда кичик жароҳати боис бугун уни майдонга туширмадик. Умид  қиламизки, кейин турлардан бошлаб у яна бизга ёрдам бера бошлайди.
- Жарима майдончаси ташқарисидан зарбалар йўлланмаяпти?
- Менимча, ундайфутболчилар камайиб кетмоқда. Нафақат “Насаф”да, балки Ўзбекистон чемпионатида узоқдан ишонч билан зарба берадиган футболчилар жуда кам.
- Шоҳруҳ Гадоев кеча ўринбосарлар таркибида тўп сурди. Уни қачон асосий таркибда кўрамиз?
- Шоҳруҳ ҳали асосий жамоада ўйнашга тайёр эмас. Жароҳатдан эндигина тузалди, у ҳали тўлиқ формага кириб олгани йўқ. Уни ҳозирдан қийнаб, яна жароҳатини янгилаб қўйишни истамаймиз.
- Ўткир Юсупов тўғрисида фикрингиз?
- Юсупов икки ўйинда ҳам дарвозани ишончли қўриқлаб Суюновнинг йўқлигини билдирмади. У келажаги бор дарвозабон ҳисобланади.
- Элдорбек Суюновни Нестеровга муносиб ўринбосар сифатида кўрсак бўлаверадими?
- Суюнов терма жамоа таркибида муҳим турнирларда қатнашгани йўқ. Муҳим мусобақалар унинг келажагини белгилайди. Ҳозирдан хулоса чиқаришга эрта. Вақти келиб у ишончли ўйинлари билан ўзбек футболи мухлисларининг ишончини оқлашига умид қиламиз.

Манба: fcnasaf.uz

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ