pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Пенальти ўйин тақдирини хал қилди
22.08.2014 22:00

Бугун Олий лига 17-тури доирасидан ўрин олган «Насаф» — «Навбаҳор» учрашуви бўлиб ўтди. 90 дақиқа давомида ҳужум уюштириб, барча урунишларини голга айлантира олмаган майдон эгалари фойдасига бош хакам икки бор пенальти қўйиб беришга қарор қилди. Ушбу стандарт вазиятлардан бири эса ўйин тақдирини хал қилди.
Жамоамизнинг биринчи бўлимда ҳимоявий ўйин кўрсатишга мажбур бўлди. Зеро, баҳс рақиб майдонида бўлишини инобатга олган мураббийлар штаби қарши ҳужум тактикасига таянишганди. Учрашувнинг бошидаёқ "аждарлар" ҳисобда олинга чиқиб олишлари ҳам мумкин эди. Валентин Коваленко "Навбаҳор" жарима майдони ичида Артур Геворкянга нисбатан қўполлик ишлатилди деб топди ва 11 метрли нуқтгани кўрсатди. Бироқ, "Насаф" сардори бу имкониятдан фойдалана олмади. Аниқроғи, унинг зарбасини Петар Денчев қайтаришга муваффақ бўлди. Шундан сўнг ҳам Рўзиқул Бердиев шогирдлари ҳужумкорликни ошириб, Денчев дарвозаси олдида қатор хавфли вазиятлар содир этишди. Лекин, ҳимоячиларимиз ва легионер дарвозабонимизнинг бехато ҳаракат қилиши натижасида учрашув биринчи ярмида гол бўлмади.
Иккинчи таймда "Насаф" яна ташаббусни ўз қўлига олди. Бироқ, худди биринчи бўлим сценарийси каби мезбонларнинг барча урунишлари муваффақиятсиз якунланаверди. "Аждарлар"нинг ижро этган хавфли стандарт вазиятларини футболчиларимиз бартараф этишни уддасидан чиқиб келишганди. Аммо, 88- дақиқага келиб Валентин Коваленко яна "Навбаҳор" дарвозаси сари пенальти белгилади. Бу сафар Артурт Геворкян зарбасини қайтаришга Денчев ожизлик қилди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда гарчи "навбаҳорчилар" Юсупов дарвозаси олдида босимни кучайтиришган бўлишсада, якунда ҳисоб ўзгармади.

“Насаф” — “Навбаҳор” 1:0 (0:0). 
Қарши, "Марказий" ўйингоҳ, 3012 томошабин.
Ҳакамлар: Валентин Коваленко, Ҳусниддин Шодмонов, Андрей Цапенко, Исҳоқ Ибрагимов.
Назоратчи: Г.Имомов.
“Насаф”: 30. Ўткир Юсупов, 4. Мақсуд Каримов, 5. Ботир Қораев, 9. Илҳом Шомуродов, 17. Артур Геворкян, 19. Игорь Таран (41. Азамат Алланиязов, 65), 20. Эркин Бойдуллаев, 27. Илҳом Юнусов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев (7. Акрам Баҳритдинов, 79), 32. Ҳамза Каримов, 34. Фарруҳ Сайфиев (16. Алишер Юсупов, 66).

“Навбаҳор": 1. Петар Денчев, 2. Алишер Саматов (11. Отабек Валижонов, 81), 5. Раҳматулло Бердимуродов, 6. Бахтиёр Ёқубов (Илҳом Бойдедаев, 57), 8. Азим Аҳмедов (88. Руслан Качур, 77) 22. Шаҳбоз Эркинов, 27. Роббим Ҳасанов, 29. Дилшод Жабборов, 33. Тоҳир Шамшитдинов, 44. Акбар Саттаев, 89. Бобир Акбаров.
Гол: А. Геворкян (88, пен).
Огоҳлантиришлар: А. Саттаев (16), Р. Ҳасанов (32).

 

Навбатдаги учрашув

Ўзбекистон чемпионати, 12- тур


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ