pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Узоқ кутилган ғалаба
21.08.2014 20:10

Бугун Қаршида Ёшлар биринчилигининг 17- туридан ўрин олган "Насаф" - "Навбаҳор" беллашуви бўлиб ўтди. Бу сафар узоқ давом этган ғалабасиз серияга сафарда чек қўйилди. Тохир Мадраҳимов бошчилигидаги ёш "лочинлар" майдон эгаларини 2:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Биринчи бўлим ёшларимиз устунлигида ўтди десак муболаға бўлмайди. 20- дақиқага келиб эса бу ҳаракатлар ўз сўзини таблода дасдиқлади. Акбаршо Рашидҳонов қанотдан Муҳаммад Расуловни тўп билан таъминлади. Қулай вазиятга чиққан Расулов бу имкониятдан унумли фойдаланиб, рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди, 1:0. Орадан 10 дақиқа ўтгач "Насаф" ҳисобни қисқартиришлари ҳам мумкин эди. Учрашув хаками Исҳоқ Иброҳимов томонидан белгиланган пенальтини Ислом Рашидхонов голга айлантиришни уддлай олмади. Аниқроғи, футболчининг зарбаси ноаниқ чиқди. Биринчи бўлим охирларида эса биринчи голга ассистентлик қилган Акбаршо Рашидҳонов ўз номига гол ёздириб қўйди. Ўриновнинг тўп оширишидан сўнг рақиб дарвозабони билан яккама-якка вазиятга чиққан Рашидхонов беллашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди, 2:0.

Иккинчи бўлимда ҳар иккалар жамоа тенг курашли ўйин намойиш этишди. Билол Шарофиддинов ўрнига майдонга тушган Павловский эса ҳисобни йирик кўринишга олиб келиши мумкин эди. Лекин, ҳужумчи қулай вазиятни йўққа чиқарди. Шу тариқа ёш "навбаҳорчилар" сафардан муҳим ғалаба билан қайтишди. Эътиборлиси, жамоаларнинг мавсумдаги биринчи тўқнашувида ҳам Тохир Мадраҳимов шогирдлари қўли баланд келганди. Бу йилги чемпионатдаги илк ғалабани ёшларимиз айнан "Насаф" устидан қўлга киритишганди.

"Навбаҳор": Дониёр Усмонов (Х. Хўжаев, 46) С. Тошпўлатов, О. Халилов (А. Алиев, 46) Ҳ. Юнусов, Р. Ўринов, Ф. Тошпўлатов, Б. Шарофиддинов (В. Павловский, 46), А. Рашидхонов (И. Абдуллаев, 70), А. Турғунбоев, М. Расулов (Ғ. Жўраев, 60), Б. Тўрабоев.

Голлар: М. Расулов (20), А. Рашидҳонов (45).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Машъал

8

4

14

4. Навбахор

8

4

14

5. Динамо

7

4

13

6. Насаф

6

3

10

7. Бухоро

7

3

10

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Шўртан

7

3

9

11. Қизилқум

7

2

8

12. Олмалиқ

7

2

8

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

6

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ