pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Мурод Исмоилов: “Омадимиз чопиб ғалаба қозондик”
16.08.2014 00:10

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Нефтчи” жамоаси бош мураббийи ОАВ вакилларининг саволларига жавоб қайтарди. 
Мурод Исмоилов: - Ҳаммага маълумки, “Навбаҳор” жуда яхши шаклланган клублардан бири саналади. Охирги пайтларда наманганликлар мазмунли ва чиройли ўйинлар кўрсатиб келишмоқда. Учрашувга олиб борилган тайёргарлик жараёнида меҳмонларни бизга жиддий тарзда ташвиш келтиришлари олдиндан аён эди. Айнан шундан келиб чиққан ҳолда ҳозирлик кўргандик. Назаримда бугунги учрашувда мухлислар ютишди деб ўйлайман. Биринчи бўлимда ҳимоявий ўйин кўрсатган бўлсакда, танаффусдан кейинги ҳатти-ҳаракатларимиз кўпчиликка манзур бўлди деб ўйлайман. Учрашувнинг биринчи қисмида “Навбаҳор” кўплаб ҳужумлар ташкил этди. Биз эса олдиндан ўйланган режа асосида ҳаракат қилиб, сабр қилдик. Яъни майдоннинг ҳолати, шамол ва бошқа бир қатор жиҳатларни инобатга олгандик. Якунда режамизни амалга оширишни уддасидан чиқдик. Бахтимизга “Навбаҳор” биринчи бўлимда вазиятлардан фойдалана олмади. Иккинчи бўлимда ўйинни кучайтириш мақсадида Смоляченко ва Ҳакимовларни туширишни мақсад қилгандик. Битта гол бўлсада уриб, ғалабани қўлга киритишни уддасидан чиқдик. Ўйингоҳга келган наманганликми, фарғоналикми ёки қўқонликми барча ишқибозлар учрашувдан завқ олишди деб ўйлайман. Мухлислар билан тўлиб тошган ўйингоҳда тўп суриш ҳар қандай футболчига ҳам завқ бағишлайди. Ишқибозлар жамоаларни қизғин тарзда қўллаб-қувватлашди. Омадимиз чопиб бугун ғалабани қўлга киритдик. Фурсатдан фойдаланиб, “Нефтчи”га бефарқ бўлмаган инсонларни табриклайман. “Навбаҳор”га эса келгуси учрашувларда омад тилайман. Наманганликларни кейинги турда жиддий рақибга қарши жиддий ўйин кутиб турибди. Ўз навбатида жамоамиз олдида ҳам қийин ўйин турибди. Бир сўз билан айтганда барча водий жамоаларига омад тилайман.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ