pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Омад "Нефтчи"га кулиб боқди
15.08.2014 21:19

Бугунги "Нефтчи" - "Навбаҳор" қарама-қаршилиги кўпчиликнинг диққат эътиборида бўлгани шубхасиз. Зеро, Мурод Исмоилов шогирдлари мусобақа жадвалидаги ўринларини яхшилаб олишлари зарур эди. Жамоамиз эса мавсумни юқори ўринларда якунлаш учун ҳар бир ўйинга ғалабани кўзлаб майдонга тушиши табиий эди. Учрашувда устунлик гарчи "Навбаҳор" томонида бўлган бўлсада, якунда ғалабани "Нефтчи" қўлга киритди. 
Биринчи бўлимда ўйинни асосан жамоамиз ўз назорати остида ўтказиб, рақиб дарвозаси олдида босимни оширди. Агарда барча яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланилганида сафардан уч очко билан қайтиш турган гап эди. Аммо, омад мезбонларга кулиб боқди. Бир вазиятда Элёр Жаҳонов қулай имкониятни қўлдан бой беран бўлса, Валижонов, Аҳмедов ва Жабборовларнинг кучли зарбаларига фарғоналиклар ҳимоячилари тўғаноқ бўлишди. Шу тариқа биринчи бўлимда ўйингоҳга ташриф буюрган томошабилар гол кўришмади. Дарвоқе, танаффус вақтида жамоалар мураббийлари эхтирослари жўмбушга келгани оқибатида ўйин назоратчиси Сайфиддин Эрматов "Навбаҳор" мураббийлари Бахтиёр Ашурматов ва унинг ёрдамчиси Зохид Нурматов ҳамда "Нефтчи" мураббийи Сергей Лебедевларни захира ўриндиғини тарк этиб, мухлислар қаторидан жой эгаллашларига кўрсатма берди. Қайсдир маънода бу ҳам учрашув натижасига ўз таъсирини ўтказмай қўймади.
Иккинчи бўлимнинг дастлабки 15 дақиқасда майдон эгалари ҳаракатларида бироз жонланиш кўзга ташланди. Бунинг натижасида беллашув қарама-қарши ҳужумлар остида ўтди. Ўйин тақдирини хал қилган ягона голни мухлислар 1 соат кутишларига тўғри келди. Аниқроғи, 60- дақиқада Вячеслав Пономарёв томонидан ижро этилган жарима зарбасидан сўнг тўп Сардор Раҳмоновга келиб тушди. Рақиб ўйинчиси эса учрашув тақдирини хал қилган ягона голга муаллифлик қилди. Шундан сўнг вазиятни ўнглаш учун футболчиларимиз қатор хавфли вазиятлар содир этишга урунишди. Айниқса, Юрий Рижконинг учрашув сўнггида гол уришга жуда яқин келганди. Бироқ, Қобулжонов "Нефтчи"ни голдан асраб қолди. Шу тариқа, дурангга мос бўлган беллашувда омад фарғоналикларга кулиб боқди. "Навбаҳор" 2004- йилдан буён давом этаётган анъанага бархам бера олмади. Эслатиб ўтамиз, Фарғонадаги "Водий дербиси"да охирги маротаба "лочинлар" 10 йил аввал зафар қучишган.

"Нефтчи": 1. С. Қобулжонов, 5. И. Бобохонов, 6. У. Қодиров, 7. А. Оника (П. Смоляченко, 46), 14. В. Пономарёв, 22. Р. Аҳмедов (М. Бобожонов, 82),  28. А. Олимов, 29. Р. Мелзиддинов, 33. С. Раҳмонов, 71. С. Мирзаев, 88. А. Холматов (Ш. Ҳакимов, 46).
"Навбаҳор": 1. П. Денчев, 5. Р. Бердимуродов (А. Маҳмудов, 76), 7. М. Саидов (Ш. Эркинов, 63), 8. А. Аҳмедов, 11. О. Валижнов, 25. Э. Жаҳонов (А. Алиев, 62), 29. Д. Жабборов, 33. Т. Шамшитдинов, 50. Ю. Рижко, 88. Р. Качур, 89. Б. Акбаров.
Гол: С. Раҳмонов (59)
Огоҳлантиришлар: Р. Качур (11), Т. Шамшитдинов (73), Б. Акбаров (81), А. Маҳмудов (82) - Р. Аҳмедов (30), Ш. Ҳакимов (71)

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ