pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Саттаев рўйхатдан ўтказилди
11.08.2014 18:21

Кеча олий лигада футболчиларнинг рўйхатдан ўтказишни сўнгги куни эди. Давралар оралиғида жамоамиз аввалига олти нафар футболчини рўйхатдан ўтказганди. Трансфер дарчаси ёпилгунга қадар мураббийлар штаби сафга яна бир футболчини қўшиб олишни мақсад қилишганди. Бу борада асосий номзод сифатида Қаҳрамон Маҳаммаджонов эътироф этилаётганди. Ҳуқуқий жиҳатдан “Навбаҳор”га тегишли бўлган Қаҳрамон мавсум бошида мунтазам равишда ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида, Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси сафига ижара асосида бориб қўшилганди. Пўлатов “Бунёдкор”га қайтган мураббийлар марказий ҳимоядаги рақобатни ошириш мақсадида Маҳаммаджоновни жамоага қайтаришни кўзлашганди. Бироқ, футболчи мавсумни “Шўртан”да якунлашини маълум қилиб, раҳбариятдан рухсат олди. Қолаверса, олий лигага чиқиш учун жиддий тарзда курашаётган ғузорликлар ҳам ҳимоячи билан хайрлашишни исташмади. Ёшлар биринчилигидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Бухоро” жамоалари ўртасидаги учрашувни томоша қилган футболчи йилни “Шўртан”дан якунлашга қарор қилганлигини айтиб, мавсум якунига етгач жамоага қайтишини билдирди. Маҳаммаджонов “Шўртан”да қолишга қарор қилганлиги боис мураббийлар штаби раҳбарият билан келишган ҳолда трансфер дарчасининг сўнгги кунида “Гулистон”дан жалб этилган ҳимоячи Акбар Саттаевни рўйхатдан ўтказишга қарор қилишди. Шу тариқа Саттаев иккинчи даврада “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ