pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Мухлислар туҳфаси
11.08.2014 17:31

Кеча бўлиб ўтган “Навбаҳор” ва “Бухоро” жамоалари ўртасидаги учрашувнинг танаффус пайтида, жамоамиз мухлислари томонидан таъсис этилган мукофотлар футболчиларимизга топширилди. Барчага маълумки, “Навбаҳор” мухлислари азалдан жамоага бўлган эътиборларини кучли эканлиги билан алоида ўринга эга бўлиб келишган. Деярли ҳар бир ўйинга ўзига хос янгиликлар олиб кириш, катта хажмдаги баннерларни ўйингоҳга осиш каби ишларни фикримизга мисол қилиб келтириш мумкин. “Бухоро”га қарши баҳс олдидан ҳам бир гуруҳ ишқибозлар уюшган ҳолда жамоамизга аталган катта баннерга буюртма беришганди. “Навбаҳор”га аталган ушбу баннер ҳам ўйингоҳга ўзгача шукҳ бағишлаганлигини алоҳида эътироф этиш жоиз. Айниқса мавсум бошида тайёрланган Бахтиёр Ашурматовни сурати туширилган улкан баннер “Навбаҳор” ўйингоҳида ўз ўрнини топибди. Ёритиш тизимларининг конструкциясига жойлаштирилганлиги кўпчиликни эътиборини қозонди.
Энди бевосита танаффус пайтида амалга оширилган тақдирлаш маросимига эътибор қаратсак, олдинги ойлардаи мухлислар томонидан “Навбаҳор”нинг энг яхши футболчиси деб топилган Раҳматилло Бердимуродов, Бахтиёр Ёқубов ҳамда мавсум биринчи қисми давомида сермаҳсуллик кўрсатиб, жамоанинг муҳим голларига муаллифлик қилган Шаҳбоз Эркиновлар махсус совғаларга эга бўлишди. Ишқибозлар ҳар бир футболчимизга рамзий совға сифатида улкан вазаларни тақдим этишди. Мухлислар томонидан таъсис этилган совғаларни футболчиларга ишқибозлар клуби раиси Абдулла Аҳмедов, фаол мухлислардан Набихон Абдуғаниев ва Азим Набиевлар топширишди. Фурсатдан фойдаланиб, жамоамизни қўллаб-қувватлаётганликлари ва эътиборлари учун мухлисларимизга бутун жамоамиз номидан миннатдорчилик изҳор этамиз.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

7

6

18

2. Қўқон-1912

8

5

17

3. Машъал

8

4

14

4. Динамо

8

4

14

5. Навбахор

8

4

14

6. Бухоро

8

4

13

7. Насаф

7

3

11

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Қизилқум

8

2

9

11. Шўртан

8

3

9

12. Олмалиқ

8

2

9

13. Сўғдиёна

8

2

8

14. Нефтчи

8

1

6

15. Обод

8

1

6

16. Металлург

7

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ