pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Навбаҳор" - "Бухоро" учрашувдан сўнг
10.08.2014 21:55

Учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида ҳар икки жамоа бош мураббийлари журналистлар саволларига жавоб беришди. Матбуот анжумани биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Эдгар Гесс қатнашди.

Эдгар Гесс (“Бухоро” жамоаси бош мураббийи): - Бугунги учрашувда футболчиларимизни иродасидан ва тартибли ўйин кўрсатганларидан қониқиш ҳосил қилдим. Албатта натижа қониқтирмади. 90 дақиқа давомида тенг таркиблар билан ўйнашни истагандик. Афсуски, баҳсни тўққиз киши билан якунлашга мажбур бўлдик. Дебютдаёқ қизил карточка олиш ва дарвозага пенальти белгиланиши вазифани қийинлаштиради. Бунинг оқибатида ўзимиз истаган услубда тўп суриш имконига эга бўлмадик. Шунга қарамай, йигитлар иродаларини намойиш этиб, мазмунли тарзда ҳаракат қилишга ҳаракат қилишди. Ўйлашимча футболчиларимиз намойиш этган ўйин наманганлик мухлисларга ҳам манзур бўлди. Ҳакамни ўйинни бошқариши ёки футболчини четлатиши бу унинг муаммоси ёки бошқача қилиб айтганда уни қарори. Бунга қарши биз ҳеч нарса қила олмаймиз. Баҳсни улар ўз қарашлари билан кўришади биз эса бошқача. Жамоа камчиликда қолган бошқа футболчиларга ортиқча юклама тушади. Бундай вазиятни юзага келиши оқибатида, чарчоқ аломатлари кузатилади ва бунинг ортидан хатолар юзага келади. Шу сабабдан ҳимоячиларимизни ишончсиз ўйнашди деб айтмаган бўлардим. Мисол учун ҳисоб 1:1 бўлиб турган пайтда анча тартибли ўйин кўрсатаётгандик.

Бахтиёр Ашурматов («Навбаҳор» жамоаси бош мураббийи): - Бугунги ғалаба жамоамиз учун зарур эди. Худога шукрки, якунда ютуқни қўлга киритиб, мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди. Ушбу ғалаба билан жамоамизнинг ашаддий жонкуяр ва «Навбаҳор» учун жонини берадиган мухлисларни табриклайман. Афсуски, «Навбаҳор»ни ғалабаларидан хурсанд бўладиган ишқибозлар ҳам бор. Ўйлайманки, чиройли ўйинлар кўрсатиб турсак, бу тоифа мухлислар ҳам бизга ҳайрихоҳлик қилишади ва ишқибозларимиз сони ортади. Сўнгги пайтларда матбуотда «Навбаҳор» ҳақидаги танқидий мақолалар кўпайиб кетди. Хусусан, терма жамоадан назорат учрашувида учралган мағлубият ҳамда «Локомотив»га бой берилган ўйинлардан кейин салбий фикрлар билдирилди. Ваҳоланки, «Локомотив» +аршида «Насаф»ни йирик ҳисобда доғда қолдирди. Аслини олганда «Насаф» ҳам кучли жамоа саналади. Улар буни Самарқанддаги ғалаба билан исботлашганди. Бундан ташқари «Бунёдкор» ҳам меҳмонда ютиб келди. Хуллас бошқа жамоалар ҳақида танқидий мақолалар йўғу, «Навбаҳор» ҳақида бор. Балки мутахассислар жамоамиздан кўпроқ нарса кутганликлари боис шундай вазият юзага келгандир. Яна бир бор ғалаба била нишқибозларимизни табриклаб, йигитлар номидан уларга миннатдорчилик билдириб ўтаман. Очиғини айтганда «Бухоро» бизга муносиб тарзда қаршилик кўрсатди. Жамоаларни атиги учта очко ажратиб турганлиги боис қайсидир маънода олти очкони тақдири ҳал бўлди дейиш мумкин. Футболчиларга «Бухоро»га қарши баҳс жамоамизнинг вазифасини аниқлаб беришини тушунтириб ўтгандим. /алаба қозониш орқали 5-6-ўринлар учун курашиш имкониятига эга бўламиз ёки 10-поғонада қолиб кетишимиз мумкинлигини айтгандим. Шу сабабли йигитлар учрашувга жиддий тарзда тайёргарлик кўришди. Бунга ўйингоҳга йиғилган мухлислар гувоҳ бўлишди. Фурсатдан фойдаланиб, жиддий қаршилик кўрсатишгани учун «Бухоро» жамоаси аъзоларига ҳам миннатдорчилик билдириб ўтаман. Меҳмонлар камчиликда қолган бўлишлари қарамай, охиригача курашишга интилишди. Дарвозамизга киритилган гол эса чемпионатнинг энг чиройли голларидан бири бўлди деб айта оламан. Умуман олганда ишқибозлар ҳар икки жамоа ижросида чиройли ўйинни гувоҳига айланишди.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ