pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Дерби олдидан ажойиб ғалаба
10.08.2014 21:50

Учрашувда жамоамиз тезкор гол уришга муваффақ бўлди. Мансур Саидов 2- дақиқада Корнейчук билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди. Аммо, ярим ҳимоячимизни рақиб дарвозабони йиқитишдан ўзга чора топмади. Натижада Ҳасан Рўзиев Корнейчукка қизил карточка кўрсатиб, пенальти белгилади. Руслан Качур 11 метрли жарима зарбасини дарвозанинг юқори ўнг бурчагига йўллади, Турдиалиев тўп йўналишини топ олмади.
16- дақиқага келиб, гарчи майдонда 1 киши кам бўлиб қолишганига қармай, меҳмонлар ҳисобни тенглашди. Суҳроб Неъматовнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини Петар Денчев қайтара олмади. Таъкидлаш лозимки, бу вазиятда болгариялик голкипер ўз дарвозасидан олдинга ўтиб қолганди. Лекин, орадан 3 дақиқа ўтиб, Тоҳир Шамшитдиновнинг сайи-ҳаракатлари эвазига “лочинлар” ҳисобда яна олдинга ўтишди. Рақибини алдаб ўтиб, ҳимоячимиз Руслан Качурни тўп билан таъминлади. Украиналик легионернинг биринчи зарбасини Турдиалиев гарчи қайтрган бўлсада, Качурнинг такрорий зарбаси дарвоза тўридан жой олди. Биринчи бўлим поёнига етишига уч дақиқа қолганида Качур хет-трикни расмийлаштирди. Учрашувнинг биринчи ярми шу тариқа якунланди.
Иккинчи таймда “бухороликлар” вазифаси янада оғирлашди. 49- дақиқад Бахриддин Ваҳобов “Навбаҳор” жарима майдонида муғомбирлик ишлатиб йиқилгани учун иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни эрта тарк этди. 9 киши бўлиб қолишига қарамай, Эдгар Гесс шогирдлари вазиятни ўнглаш учун ҳаракат қилишди. Асосан мҳмонлар стандарт вазиятларни хавфли содир этишди. 60- дақиқада Суҳроб Неъматовнинг амалга оширган жарима тўпи дарвоза тўсинига тегиб қайди. Ҳужумни кучайтириш мақсадида Бахтиёр Ашурматов ҳимочи Юрий Рижко ўрнига Шаҳбоз Эрикновни майдонга туширди. Шаҳбоз ҳам майдонни гол билан тарк этишига бир бахя қолганди, лекин футболчининг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Бироқ, бу кеча Качурга аталган экан. Руслан 76- дақиқада рақиб жарима майдонида палапартишликдан унумли фойдаланиб, бўш қолган дарвозани осонликча ишғол қилди. Ушбу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармади.

«Навбаҳор» – «Бухоро» – 4:1 (3:1). 10 август. Наманган. «Навбаҳор» ўйингоҳи. 7885 томошабин.
Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев – 8,9, А. Усмонов – 7,7, Т. Гайнулин – 8,6, А. Раҳимов – 9.
Назоратчи - А. Арутюнов.
ПФЛ вакили - Б. Ҳайдаров.
«Навбаҳор»: П. Денчев, А. Саматов (О. Валижонов, 46), Р. Бердимуродов, М. Саидов, А. Аҳмедов, И. Бойдедаев (А. Алиев, 62), Д. Жабборов, Т. Шамсиддинов, Ю. Рижко (Ш. Эркинов, 56), Р. Качур, Б. Акбаров.
«Бухоро»: А. Корнейчук, Ш. Шарипов, С. Неъматов, В. Пламадеала (Ф. Турдиалиев, 4), П. Вуйович (И. Ильин, 81), Ж. Убайдуллаев (О. Исроилов, 71), С. Асқаралиев, Б. Ваҳобов, О. Нарзуллаев, Д. Попович.
Голлар: Р. Качур (5-пен.,19,42,76) – С. Неъматов (16).
Огоҳлантиришлар: А. Саматов (33), Р. Качур (35) – Б. Ваҳобов (30), С. Асқаралиев (33).
Четлатишлар: А. Корнейчук (2), Б. Ваҳобов (49, 2-огоҳлантириш).
Энг яхши ўйинчилар: Р. Качур – С. Неъматов.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 23-тур

01.10.2017


Ўтган ўйинлар

21/09 Шўртан - Навбаҳор 3:3

16/09 Навбаҳор - Металлург 2:1

07/09 Машъал - Навбаҳор 2:1

26/08 Навбаҳор - Динамо 1:0

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

 

 

 

Турнир жадвали

Жамоа

Ў

Ю

О

1

Локомотив

21

14

45

2

Насаф

21

12

38

3

Пахтакор

21

11

38

4

Бухоро

22

11

38

5

Бунёдкор

22

10

38

6

Машъал

21

9

34

7

Қўқон-1912

22

9

34

8

Навбахор

22

8

33

9

Олмалиқ

21

8

32

10

Металлург

22

9

29

11

Қизилқум

22

6

27

12

Сўғдиёна

21

6

23

13

Динамо

22

5

22

14

Шўртан

22

6

20

15

Нефтчи

22

2

14

16

Обод

22

2

9


 

Олий лига-2017

29/09 "Обод" - "Локомотив"

30/09 "Бунёдкор" - "Машъал"

30/09 "Бухоро" - "Металлург"

30/09 "Қўқон-1912" - "Шўртан"

30/09 "Сўғдиёна" - "Динамо"

30/09 "Олмалиқ" - "Нефтчи"

30/09 "Насаф" - "Қизилқум"

01/10 "Навбаҳор" - "Пахтакор"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ