pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Беш нафар футболчи билан шартнома имзоланди
30.07.2014 13:01

Иккинчи даврага Тошкентда тайёргарлик кўраётган жамоамиз бугун Ғузорнинг “Шўртан” клубига қарши назорат ўйинида майдонга тушади. Учрашув “Геозифика” қароргоҳида жойлашган ўйингоҳда бўлиб ўтади. Бевосита таркибдаги янгиликлар хусусида тўхталадиган бўлсак, маҳоратли ярим ҳимоячилардан бири Бахтиёр Ёқубов жароҳат олганлиги боис маълум муддатга сафдан чиқди. Шифокорлар Ёқубовни икки ҳафта давомида шуғуллана олмаслигини маълум қилишди. Шунингдек, 28 июлга қадар машғулотларда қатнаша олмаган Абдумалик Абдуллаев эса сафга қўшилди. Жамоага Украинадан таклиф қилинган Руслан Качур эса бугун тиббий кўрикдан ўтди. 
Бироз олдин хорижлик посбонлар билан музокара олиб борилаётганлиги ҳақида хабар бериб ўтгандик. Музокаралар якунига кўра таркибга болгариялик посбон Петар Денчев қўшиладиган бўлди. Дарвозабонни 1 август куни юртимизга етиб келиши режалаштирилган. Футболчини юртимизга келиши билан боғлиқ бўлган барча хужжат ишлари якунига етказилди. Денчев “Навбаҳор”га Варнанинг “Спартак” клубидан таклиф этилди. Посбон шу йилнинг январь ойи бошида варналиклар таркибига қўшилганди. 1989 йилнинг 16 мартида Болгариянинг Пловдив шаҳрида туғилган Петар фаолиятини шаҳрининг “Спартак” клубида бошлаган. Кейинчалик дарвозабон “Сливен”, “Черно Море”, “Локомотив” (Пловдив) ҳамда “Нефтохимик Бургас” жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Юқоридаги жамоаларнинг барчасини Болгария чемпионатининг “А” лигасида (мамлакат юқори лигаси) иштирок этганлигини қўшимча қилиш жоиз. 2013/2014 йилги мавсум иккинчи қисмини Болгария чемпионати “В” лигасида ўтказган посбон “Спартак” иштирокидаги барча 13 учрашувда майдонга тушган. Денчев фаолияти давомида Болгария ёшлар терма жамоасига ҳам жалб этилган.
Давралар оралиғида жамоага таклиф этилган Дилшод Жабборов, Алишер Саматов, Бобир Акбаров, Руслан Качур ва айни пайтда Болгарияда бўлиб турган Петар Денчевлар билан шартнома имзоланганлигини маълум қилиш мумкин. Бундан ташқари, “Пахтакор”дан жалб қилинган ҳужумчи Владислав Павловский эса иккинчи даврада жамоамиз ёшлари шарафини ҳимоя қилади. Машғулотларда иштирок этган ҳимоячи Акбар Саттаев эса “Навбаҳор”да тўп сурмайдиган бўлди. Шунингдек, ҳуқуқий жиҳатдан “Бунёдкор”га тегишли бўлган маҳоратли ҳимоячи Шукурали Пўлатов мавсум иккинчи ярмини “қалдирғочлар” сафида ўтказадиган бўлди.
Маълумот учун: Петар Денчев.
Туғилган вақти: 16 март, 1989 йил.
Туғилган жойи: Пловдив Болгария.
Бўйи: 1.90 см.
Вазни: 85 кг.
Ўйнаган жамоалари: “Спартак” (Пловдив) - 2007-2008 йиллар, “Сливен 2000” – 2008-2010 йиллар, “Черно Море” – 2010-2012 йиллар, “Локомотив” (Пловдив) – 2013 йил, “Нефтохимик Бургас” – 2013 йил, “Спартак” (Варна) – 2014 йил (июнь ойигача).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ