pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Хорижлик дарвозабонлар билан музокарага киришилди
27.07.2014 16:44

Айни пайтда клуб раҳбарияти ва мураббийлар штабини таркибга дарвозабон жалб этиш масаласини кўриб чиқишмоқда. Жамоага таклиф этиш борасида айрим ўзбекистонлик посбонларнинг варианти кўриб чиқилди. Хусусан, “Нефтчи” жамоаси шарафини ҳимоя қилган Сардор Қобулжонов билан олиб борилган музокаралар футболчини фарғоналиклар билан амалда шартномаси борлиги учун ижобий тарзда якун топмади. Яъни “Нефтчи” клуби раҳбарияти Қобулжоновни қуйиб юборишни истамади. “Бунёдкор”да тўп сураётган Мурод Зуҳуров варианти ҳам кўриб чиқилганди. Аммо, Зуҳуров “қалдирғочлар” сафидаги фаолиятини давом эттиришни лозим топди. Шу сабабли, ўзбекистонлик бўлган дарвозабонни сафга қўшишни имкони бўлмади. 
Ҳозирда хорижлик бўлган дарвозабонлар билан музокаралар олиб борилаётганлигини эътироф этиш жоиз. Олиб борилаётган музокаралар ҳали тўлиқ якунланмаганлиги боис иккинчи даврада жамоамизни айнан қайси посбон ҳимоя қилиши борасида аниқ маълумот йўқ. Шундай бўлсада, Болгария фуқароси бўлган дарвозабонни таркибга қўшилиш эҳтимоли юқорироқ бўлиб турибди. Шунга қарамай, болгариялик посбонни ҳам “Навбаҳор” аъзосига айланиши юз фоизга ҳал этилмаган. Дарвозабон масаласи бир-икки кун ичида ҳал бўлади. Барчаси ҳал бўлгач, сайтимиз орқали иккинчи даврада жамоамиз дарвозасини қўриқлаши мумкин бўлган дарвозабон ҳақида маълумот бериб ўтамиз. Демак, сайтимиздан узоқлашмай саҳифаларни кузатиб боришда давом этинг.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ