pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Динамо" устидан ғалаба қозонилди
25.07.2014 20:03

Бугун жамоамиз давралар оралиғидаги иккинчи йиғини доирасида Самарқанднинг "Динамо" клубига қарши назорат учрашуви ўтказди. 
Биринчи бўлимда ташаббус футболчиларимиз томонида бўлди. Қатор ҳавфли вазиятлар содир этилиши оқибатида "лочинлар" 16 дақиқага келиб, самарқандликлар дарвозасини ишғол этишни уддасидан чиқишди. Отабек Валижоновнинг 16 метр масофадан икки ҳимоячини алдаб ўтиб йўллаган зарбаси гол билан якунланди. Аммо, Зайниддин Тожиевнинг пенальтидан урган голи эвазига Камо Газаров шогирдлари танаффусга дуранг натижа билан йўл олишди.
Учрашувнинг иккинчи ярмида "Навбаҳор" таркибида амалга оширилган ўзгаришлар фойдага ишлади. Украиналик легионер Руслан Качур бу сафар ҳам ўз номига гол ёздириб қўйди. Элёр Жаҳонов ўнг қанотдан тўп ошириб, ҳужумчини рақиб дарвозабони билан яккама-якка вазиятга олиб чиқди. Качур эса бундай имкониятдан тўлақонли фойдаланди ва учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди. 
Энди 30 июль куни "Навбаҳор" давралар оралиғидаги сўнгги назорат учрашувини "Шўртан"га қарши ўтказади. 
"Навбахор": Дониёр Усмонов, Тохир Шамшитдинов (Илҳом Бойдедаев, 46), Бобур Акбаров, Юрий Рижко, Рахматулло Бердимуродов, Роббим Ҳасанов (Аъзам Алиев, 65), Алишер Маҳмудов (Дилшод Жабборов 46), Алишер Саматов, Отабек Валижонов (Элёр Жаҳонов, 60), Александр Каблаш (Руслан Качур, 46), Мансур Саидов (Омон-Биик Халилов, 84). 
Гол: О. Валижонов (16), Р. Качур (67) - З. Тожиев (пен).

 

 

Навбатдаги учрашув

Ўзбекистон кубоги,

1/8 финал

23.05.2017


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ