pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Терма жамоанинг иродали ғалабаси
22.07.2014 20:44

Учрашув гарчи миллий терма жамоамиз фаоллиги билан бошланган бўлсада, ҳисобни вакилларимиз очишга муваффақ бўлишди. 12- дақиқага келиб, Раҳматулло Бердимуродовнинг оширган пасидан сўнг украиналик Руслан Качур бўш қолган дарвозани осонликча ишғол қилди. Аммо жамоамиз қувончи узоққа чўзилмади. Орадан уч дақиқа ўтиб "Металлург" вакили Шаҳзод Нурматов ҳисобдаги мувозанатни тенглади.
Ўйиннинг иккинчи ярмида Миржалол Қосимов шогирдлари тезкор гол уришга эришишди. Алибобо Рахматуллаевнинг тўп узатишидан сўнг Навруз Олимов Хуршид Хўжаев қўриқлаган дарвозани аниқ нишонга олди. 58- дақиқага келиб Азим Аҳмедовнинг "лочинлар" жарима майдончаси ичига оширган тўпи Акбар Саттаевга тегиб дарвозадан жой олди. Лекин, миллий терма жамоа бу билан чекланиб қолмади. Орадан бироз ўтиб Алибобо Раҳматуллаев ҳам ўз номига гол ёздириб қўйган бўлса, 83- дақиқада Навруз Олимов дубльни расмийлаштирди. Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоасининг қўли баланд келди.
25 июль куни "Навбаҳор" Самарқанднинг "Динамо", 30 июльда Ғузорнинг "Шўртан" клуби билан навбатдаги назорат учрашувини ўтказади.
"Навбаҳор": Дониёр Усмонов, Юрий Рижко, Бобур Акбаров, Раҳматулло Бердимуродов, Аъзам Алиев, Тохир Шамшитдинов, Отабек Валижонов, Дилшод Жабборов, Бахтиёр Ёқубов, Александр Коблаш, Руслан Качур.
Захирадан тушганлар: Хуршид Хўжаев, Омон-Биик Халилов, Акбар Саттаев, Роббим Ҳасанов, Алишер Саматов, Илҳом Бойдедаев, Алишер Маҳмудов, Элёр Жаҳонов, Мансур Саидов,
Голлар: Р. Качур (12) - Ш. Нурматов (15), Н. Олимов (51, 83), А. Саттаев (автогол, 61), А. Раҳматуллаев (69)

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Машъал

8

4

14

4. Навбахор

8

4

14

5. Динамо

7

4

13

6. Насаф

6

3

10

7. Бухоро

7

3

10

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Шўртан

7

3

9

11. Қизилқум

7

2

8

12. Олмалиқ

7

2

8

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

6

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ