pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Давралар оралиғидаги илк мағлубият
21.07.2014 20:53

Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди. Пойтахтликларда гол уриш учун қатор қулай вазиятлар бўлди. Уларнинг баъзиларидан "пахтакорчилар" фойдалана олишмаган бўлишса, кўп холатларда Хуршид Хўжаев ўз махоратини намойиш қилди. "Лочинлар"дан эса Олександр Каблаш гол уришга яқин келганди. Бироқ, украиналик легионеримизнинг боши билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. Аммо бўлим охирларида Станислав Андреев Хуршид Хўжаев дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.
Иккинчи бўлим ҳам худди биринчи тайм сценарийсига ўхшаш бўлди. Маҳмудовнинг икки маротаба ижро этган жарима зарбаси анча хавфли кўриниш олганини эътироф этиш лозим. Беллашувга икки дақиқа қолганида "Пахтакор" "Навбаҳор" дарвозасига иккинчи голни урди. Бу сафар Жамшид Болтабоев дарвозамизга белгиланган 11 метрлик жарима зарбасини бехато амалга оширди. 
Шундай қилиб, "Навбаҳор" давралар оралиғидаги ўтказган назорат учрашувларида илк маротаба мағлубиятга учради. Бунгача "Машъал" (1:1), "Қизилқум" (1:0) ва "Сўғдиёна" (4:3) жамоалари билан ўзар куч синалганди. Эртага Бахтиёр Ашурматов шогирдлари Ўзбекистон терма жамоасига қарши "Жар" ўйингоҳида майдонга тушишади.

"Навбаҳор": Хуршид Хўжаев (Дониёр Усмонов, 46), Раҳматулло Бердимуродов (Тохир Шамшитдинов, 46), Юрий Рижко (Акбар Саттаев, 46), Бобур Акбаров қолди, Алишер Саматов (Ботир Тўрабоев, 46), Дилшод Жабборов (Алишер Маҳмудов, 46), Роббим Ҳасанов (Мансур Саидов, 46), Элёр Жаҳонов (Бахтиёр Ёқубов, 46), Илҳом Бойдедаев (Отабек Валижонов, 46), Александр Каблаш, Руслан Качур (Аъзам Алиев, 46).
"Пахтакор": Александр Лобанов (Никита Рибкин, 46), Максимилиан Фомин (Иброҳим Абдуллаев, 46), Камолиддин Тожиев (Максимилиан Фомин, 60), Александр Мерзляков (Мухсин Убайдуллаев, 59), Жамшид Болтабоев, Кахи Махарадзе (Игорь Рогованов, 59), Ойбек Қиличев (Аббос Отахонов, 62, Жалолиддин Машарипов, 65), Станислав Андреев (Жамшид Юсупов, 59), Шерзод Каримов (Аббос Махситалиев, 54, Достон Иброҳимов, 86), Жалолиддин Машарипов (Жавоҳир Соҳибов, 15), Анвар Солиев (Баходир Пардаев, 46).
Голлар: С. Андреев (43), Ж. Болтабоев (88).

 

 

 

Навбатдаги учрашув

Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал

жавоб учрашуви

31.05.2017


Ўтган ўйинлар

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

11

8

26

2. Қўқон-1912

12

6

23

3. Насаф

11

6

20

4. Олмалиқ

12

5

18

5. Навбахор

12

4

18

6. Машъал

12

5

18

7. Пахтакор

12

5

18

8. Бухоро

12

5

17

9. Динамо

12

4

15

10. Сўғдиёна

12

4

14

11. Қизилқум

12

3

14

12. Шўртан

12

4

12

13. Бунёдкор

11

2

12

14. Металлург

11

3

11

15. Нефтчи

12

2

10

16. Обод

12

2

9

Олий лига-2017

14/06 "Қизилқум" "Машъал"

14/06 "Нефтчи" "Динамо"

14/06 "Обод" "Металлург"

14/06 "Сўғдиёна" "Навбаҳор"

15/06 "Бунёдкор" "Қўқон-1912"

15/06 "Бухоро" "Локомотив"

15/06 "Насаф" "Шўртан"

15/06 "Олмалиқ" "Пахтакор"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ