pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Александр Каблаш тўғрисида маълумот
21.07.2014 07:45

Бугун жамоамиз давралар оралиғидаги иккинчи йиғини доирасида "Пахтакор"га қарши назорат ўйини ўтказади. Ушбу учрашувда мураббийлар кўрикдан ўтиш учун таклиф этилган украиналик ҳужумчи Александр Коблашни майдонда синаб кўришади. Сал аввалроқ "Навбаҳор" йиғинларига қўшилган бошқа легионер Руслан Качур "Гелиос" жамоасида Коблаш билан бирга ўйнаганини эътироф этиш жоиз. Эътиборингизга украиналик форвардга оид маълумотни тақдим этамиз.

Каблаш Александр Геннадиевич
Туғилган санаси:
4 сентябрь 1989 йил (24 ёш)
Бўйи: 184 см
Вазни: 74 кг
Фуқаролиги: Украина
Амплуа: Ҳужумчи
Сўнгги жамоаси: "Гелиос"
Александр Каблаш «Черноморец» клуби тарбияланувчиси саналади. 2006 йилда у одессаликлар таркибида Украина чемпионатида дебютини нишонлаган. Бунгача Александр фақатгина шахар хаваскор клублари «Сигнал» ва «Черноморец-2»да ўйнаган. "Денгизчилар" асосий таркибида Каблаш кам майдонга туширилган. У асосан ўринбосарлар сафида ҳаракат қилган (24 ўйинда 7 гол). 2007/08 мавсумда Александр Биринчи лига вакили Мариупольнинг «Ильчевец» жамоасига кўчиб ўтди. Мураббий Семен Альтман бошчилигида футболчи 7 ўйин ўтказди ва сўнгра «Черноморец» ёшлари таркибига қайтди.
2008-2010 йиллар давомида ўйинчи «Днестр» шарафини ҳимоя қилиб келди. Жами ушбу жамоада 43 ўйинда майдонга тушиб, ўз номига 8 гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. 2010- йил ёзда Литванинг «Экранас» клубига кўчиб ўтиб, мамлакат чемпионига айланган. У ерда футболчи 9 ўйинда қатнашган. 2011 йил март ойида Каблаш Украинага қайтиб, Симферопольнинг «Таврия» жамоаси билан битим имзолади ва 5 ўйинда битта гол уришга эришди. Август ойида Александр «Буковина» клубига ижарага берилди. 2012 йил сентябридан бошлаб у «Одесса» ўйинчиси саналган. 2013- йилда «Николаев»да фаолият олиб бориб, 2014 йил бошида Каблаш Харьковнинг «Гелиос» клуби билан ҳамкорликка эришди.
2005 йилда Александр Каблаш Украина ёшлар терма жамоаси (U-17)да 1 ўйин ўтказган. 2007-08 йиллар мобайнида 19 ёшгача бўлган футболчилардан ташкил топган терма жамоада 7 ўйин ўтказган.
Футболчи статистикаси:
Мамлакат Мусобақа Мавсум Жамоа Ўйин Гол Огоҳлантириш
Украина Биринчи лига 2009-10 "Одесса" 29 (1778 дақ) 7 5
Литва Олий лига 2010 "Экранас" 9 (185 дақ) 0 0
Украина Премьер-лига 2010-11 "Таврия" 5 (150 дақ) 1 0
Украина Биринчи лига 2011-12 "Буковина" 3 (90 дақ) 0 0
Украина Биринчи лига 2012-13 "Одесса" 5 (297 дақ) 1 0
Украина Биринчи лига 2012-13 "Николаев" 12 (989 дақ) 4 1
Украина Биринчи лига 2013-14 "Николаев" 16 (774 дақ) 3 4
Украина Биринчи лига 2013-14 "Гелиос" 4 (96 дақ) 0 1
Фаолиятидаги умумий кўрсатгичи: 83 ўйин (4359 дақ) 16 гол

 

Навбатдаги учрашув

Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал

жавоб учрашуви

31.05.2017


Ўтган ўйинлар

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

11

8

26

2. Қўқон-1912

12

6

23

3. Насаф

11

6

20

4. Олмалиқ

12

5

18

5. Навбахор

12

4

18

6. Машъал

12

5

18

7. Пахтакор

12

5

18

8. Бухоро

12

5

17

9. Динамо

12

4

15

10. Сўғдиёна

12

4

14

11. Қизилқум

12

3

14

12. Шўртан

12

4

12

13. Бунёдкор

11

2

12

14. Металлург

11

3

11

15. Нефтчи

12

2

10

16. Обод

12

2

9

Олий лига-2017

14/06 "Қизилқум" "Машъал"

14/06 "Нефтчи" "Динамо"

14/06 "Обод" "Металлург"

14/06 "Сўғдиёна" "Навбаҳор"

15/06 "Бунёдкор" "Қўқон-1912"

15/06 "Бухоро" "Локомотив"

15/06 "Насаф" "Шўртан"

15/06 "Олмалиқ" "Пахтакор"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ