pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Собир Ҳамидов "Сўғдиёна"га ўтади
19.07.2014 21:04

Жамоамиз ярим ҳимоячиси Собир Ҳамидов иккинчи даврадан эътиборан Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Футболчимиз ушбу мавсумда кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани боис шу қарорга келинди. Ҳамидов биринчи даврада 9 ўйинда иштирок этган. Лекин бирорта учрашувда тўлиқ ҳаракат қилмаган. Собир "Металлург"га қарши (5-тур) беллашувдагина асосий таркибда майдонга тушганди. Қолган учрашувларда эса у асосан захирадан ўйинга қўйилган. Ҳамидовнинг ўрнида Алишер Маҳсудов ва Мансур Саидовлар тўп суришади.

Мухлисларимизни шунингдек таркибга янги дарвозабон жалб этилиши қизиқтираётганлиги турган гап. Жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ушбу масалага тўхталиб ўтиб, мавсумнинг ушбу қисмида маҳоратли дарвозабон топиш мушкул эканлигини айтиб ўтди. "Сўғдиёна" дарвозабони Александр Меленчукни бош мураббий қўл остида кўришга қарши эмасди. Аммо, бу йил Олий лигада сақланиб қолишни ўз олдига мақасад қилиб қўйган жиззахликлар дарвозабонларини қўйиб юборишни исташмади. Бундан ташқари Ашурматов қизиқиш доирасида Андрей Мельничук турганди, лекин Самарқанднинг "Динамо" клуби ҳам асосий футболчиси билан хайрлашишни хоҳламади. "Лочинлар" таркибига ярим мавсум учун чет элдан дарвозабонни жалб этишга таваккал қилинмади. Зеро, легионер ўйинчини нималарга қодирлигини олдиндан кўра билмай туриб, таркибга қўшиб олиш нотўғри бўлади. Қолаверса "Навбаҳор" дарвозабонлари Хуршид Хўжаев ва Дониёр Усмоновлардан мавсумнинг иккинчи ярмида Ашурматов ишончли ўйин кўрсатишларидан умидвор. Агарда мухлисларимиз Бахтиёр Аъзамовични меҳнатидан қониқиб, уни қўллаб-қувватлашса, мутахассис келаси йилда ҳам жамоамизда фаолият олиб бормоқчи. Боиси, ҳар бир нутқида мураббий асосий мақсади - мухлислар ишончини қозониш эканлигини айтиб келади. Жамоа мавсумни ижобий натижа билан якунласа, келаси мавсумдан совринли ўринлар учун курашишини Ашурматов эътироф этди.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ