pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
20 июль куни яна Тошкентда тўпланамиз
16.07.2014 20:53

Эртага жамоамиз Чирчиқ ва Тошкентда ўтказилган дастлабки йиғинни якунлайди. Футболчиларга икки кунлик дам олиш эълон қилингач, 20 июлдан иккинчи даврага тайёргарликнинг навбатдаги босқичига киришилади. Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубига қарши назорат ўйинидан сўнг дастлабки йиғин таассуротларини билиш ва айрим масалаларга ойдинлик киритиш мақсадида жамоамиз бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовга мурожаат қилдик.
- Биринчи йиғин Сизда қандай таассурот қолдирди?
- Бугун шогирдларим "Сўғдиёна" футболчилари билан навбатдаги назорат учрашувини ўтказишди. Биринчи бўлимда улар яхши ўйин намойиш этишди. Аммо, иккинчи таймда рақибга икки гол уришга имкон беришди. Учрашувдан олдин уларга агарда ғалаба қозонишмаса, уйларига бир кун кечроқ қайтишларини айтгандим. Шу боисдан футболчиларнинг уйларини соғинишгани уларнинг ўйинларига ҳам ўз таъсирини ўтказди деб ўйлайман. Эртага ўйинчиларга икки кунлик хордиқ эълон қилинади. Шундан сўнг навбатдаги йиғинимиз "Локомотив" билан учрашувга қадар давом этади.
- Таркибга янги қўшилганлар хусусида фикрингиз қандай?
- Акбар Саттаев ва Руслан Качурларни бугун майдондаги ҳаракатларини кузатдик. Навбатдаги йиғинларимизда уларни ҳам таклиф этишга қарор қилдик. 20 июлдан сўнг ташкил этиладиган йиғинимизда ҳам мураббийлар штаби ишончини оқлашса, улар билан ҳам шартнома тузилади.
- Абдумалик Абдуллаев ва Шаҳбоз Эркиновлар нима сабабдан учрашувларда қатнашишмаяпти?
- Абдуллаев тиббий кўрик ҳулосасига кўра даволаниши зарур. Шу сабабли ҳужумчимиз иккинчи давра бошлангунга қадар соғлигини тикламоқда. Шаҳбоз Эркинов эса эндигина жарохатидан фориғ бўлиб, индивидуал дастур асосида машғулотларга киришган.
- Феруз Бобоқулов ва Мўйдин Мамазулуновлар ҳам "Навбаҳор" сафига қўшилиши мумкинлиги тўғрисида миш-мишлар тарқалди.
- Мамазулуновни жамоамизда кўрмоқчи эканлигимиз рост гап. Аммо, уни "Машъал" билан ўзаро келишуви бор. Қолаверса, муборакликлар раҳбарияти ҳам футболчини ўзларида олиб қолишга аҳд қилишган. Яъни Мўйдин "Навбаҳор"га ўтиш истагини билдирган бўлсада, "Машъал" уни қўйиб юбормади. Жаҳонгир Меҳмонов билан ҳам шунга ўхшаш вазият рўй берганини таъкидлашим лозим. Феруз Бобоқулов варианти эса муҳокама қилинмаган.
- Шунингдек Андрей Лясюкни ҳам катта молиявий талаб қўйганлиги туфайли шартнома тузилмаганмиш...
- Йўқ. Лясюк ёмон ўйинчи эмас. Лекин, у бизда илиқ таассурот қолдирмагани боис бугун футболчини ватанига кузатдик. Футболчи билан илиқ хайрлашиб, бир биримизга омад тилаганмиз. Катта маблағларни талаб қиладиган ўйинчилар билан шартнома имзоламаслигимизни олдин ҳам айтганман.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ