pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Янгилар ўзларини кўрсатишмоқда
16.07.2014 19:56

Бугун жамоамиз давралар оралиғидаги ўзининг учинчи назорат ўйинини Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубига қарши ўтказди. Ҳужумларга бой бўлган беллашувда жами еттита гол урилди. 
Биринчи бўлимда “лочинлар” биринчи бўлиб ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Раҳматулло Бердимуродов ўз номига гол ёздириб қўйди. Бироқ, “Сўғдиёна” ўйинчилари ҳисобни тенглаштиришга эришишди. Кўрикдан ўтиш учун таркибга янги қўшилган украиналик легионер Руслан Качур эса биринчи таймда гол уриб, танаффусга жамоамизни 2:1 ҳисобида йўл олишини таъминлади. 
Иккинчи бўлимда рақиб ҳисобни тенглаштириш тугул, бир тўп фарқи билан олдинга ўтиб олишни ҳам уддасидан чиқди. Аммо, “Сўғдиёна”нинг қувончи узоққа чўзилмади. Дилшод Жабборов гол уриб, “лочинлар”ни мағлубиятдан қутқарибгина қолмай, жамоамизнинг ғалаба тўпини ҳам урди. Якуний ҳисоб 4:3. 
Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” иккинчи даврага тайёргарлик мобайнида 12 июл куни “Машъал” (1:1) билан дурангга эришган бўлса. 14 июл санасида “Қизилқум” (1:0) мағлуб этилганди.

“Навбаҳор”: Дониёр Усмонов, Раҳматулло Бердимуродов (Ботир Тўрабоев, 46), Юрий Рижко (Омон-Биик Халилов, 46), Бобур Акбаров (Тохир Шамшитдинов, 46), Алишер Саматов, Элёр Жаҳонов, Дилшод Жабборов, Алишер Маҳмудов (Акбар Саттаев, 46), Роббим Ҳасанов, Руслан Качур (Собир Ҳамидов, 46).
Голлар: Р. Бердимуродов. Р. Качур, Д. Жабборов (2 та).


 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 12- тур

27.05.2017 19:00


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Қўқон-1912

12

6

23

3. Насаф

11

6

20

4. Машъал

12

5

18

5. Пахтакор

12

5

18

6. Бухоро

12

5

17

7. Навбахор

11

4

17

8. Олмалиқ

11

4

16

9. Динамо

12

4

15

10. Сўғдиёна

12

4

14

11. Қизилқум

12

3

14

12. Шўртан

11

4

12

13. Металлург

11

3

11

14. Бунёдкор

10

2

11

15. Нефтчи

11

2

10

16. Обод

12

2

9

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ