pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Йиғин режа асосида ўтмоқда
05.07.2014 16:18

Иккинчи даврага тайёргарликни Чирчиқда давом эттираётган жамоамиз белгиланган режа асосида шуғулланмоқда. 4 июнь куни 14.00да белгиланган манзилда тўпланган жамоамиз аъзолари шу куни кечки пайт машғулот ўтказишди. Бугундан эътиборан эса машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилади. Машғулотларни “Кимёгар” ўйингоҳида олиб борилаётганлигини қайд этиш жоиз. Умумий ҳисобда Чирчиқдаги йиғинга 21 нафар футболчи жалб этилган. 6 июнь куни беларуслик ҳимоячи Юрий Рижко ҳам жамоа сафига қўшилади. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Юра юртимизга ҳужум чизиғида тўп сурадиган ҳамюрти Андрей Лясюк билан етиб келади. 
Мураббийлар штаби биринчи даврани ёшлар таркибида ўтказган Муҳаммад Расулов ва Омон-Биик Ҳалиловларни ҳам Чирчиқдаги йиғинга жалб этган. Ўтган мавсумда оёғидан жароҳат олиб маълум муддатга сафдан чиққан ярим ҳимоячи Ғайрат Жўраев ҳам секин-аста аввалги спорт формасини тикламоқда. Ғайрат ҳозирда якка тартибда шуғулланмоқда. Шу билан биргаликда Шаҳбоз Эркинов ҳам ҳозирча умумий гуруҳда шуғулланмаяпти. Ҳужумчида кичик жароҳат борлиги боис югуриш билан чекланмоқда. Қолган барча футболчилар машғулотларда тўлиқ иштирок этишмоқда. Чирчиқдаги йиғин давомида иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиш ҳам режалаштирилган. Хусусан, футболчиларимиз 12 июль куни Муборакнинг “Машъал”, 14 июль санасида эса Навоийнинг “Қизилқум” клубларига қарши майдонга тушишади.
Чирчиқ йиғинида иштирок этаётган футболчилар рўйхати: Дониёр Усмонов, Хуршид Хўжаев, Раббим Ҳасанов, Раҳматулло Бердимуродов, Бахтиёр Ёқубов, Собир Ҳамидов, Шукурали Пўлатов, Шаҳбоз Эркинов, Азим Аҳмедов, Аъзам Алиев, Илҳом Бойдедаев, Ботир Тўрабоев, Алишер Маҳмудов, Абдумалик Абдуллаев, Тоҳир Шамсиддинов, Элёр Жаҳонов, Мансур Саидов, Отабек Валижонов, Муҳаммад Расулов, Ғайрат Жўраев, Омон-Биик Ҳалилов.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ