pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Эртага йиғин бошланади
03.07.2014 22:22

Биринчи йиғин Чирчиқда 4 июлдан 17- июлгача давом этади. Икки кунлик хордиқдан сўнг жамоа Тошкентдаги "Геофизика" меҳмонхонасига йиғилади. "Лочинлар" "Локомотив"га қарши Олий лига 14-тур ўйини ўтгунга қадар у ерда истиқомат қилишади.
Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, иккинчи даврадан бошлаб Тимур Яфаров, Дурбек Умаралиев ва Соҳиб Абдуллаев "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилмасликлари маълум бўлди. Шунингдек ярим ҳимоячи Акбаршо Рашидхонов ҳам "Андижон" сафида шуғулланмоқда. Жамоага янги қўшиладиган ўйинчилар ҳозирча ноаниқ. Айрим манбаларда хабар қилинаётган маълумотлар умуман асоссиз эканлигини Бахтиёр Ашурматов ҳам тасдиқлади. Хусусан, "Навбаҳор"га дарвозабонлар Тимур Жўраев, Мурод Зуҳуров, Маъмур Икромов ёки Андрей Мельничук борасида миш-мишлар хақиқатдан йироқ. "Локомотив" аъзоси Дилшод Жабборовни ҳам "Навбаҳор"га қайтиши футболчининг ўзига боғлиқ. "Темирйўлчилар" ярим ҳимоячисини Ашурматов қўл остида кўришга қарши эмас. Бироқ, футболчи "Олмалиқ" билан шартнома тузишга яқин тургани боис унинг тақдири ўз қўлида турибди. Ҳужум чизиғида рақобатни кучайтириш мақсадида 6 июл куни Юрий Рижко билан бирга Белорусиядан ҳужумчи Андрей Лясюк келиши кутилмоқда. Агарда ўйинчи мураббийлар кўригидан ўтса, у билан шартнома имзоланиши мумкин. Алишер Шоғуломов масаласига тўхталадиган бўлсак, "Оқ-тепа" вакили Тошкентнинг "Локомотив" клубига ўтишга яқин. Айрим манбаларда Шукурали Пўлатовнинг жамоадаги тақдири сўроқ остида эканлиги таъкидланган. Футболчилар Бахтиёр Аъзамович билан суҳбатлашгач бу каби масалаларга ойдинлик киритилишини таъкидлаш лозим. Лекин, ҳозирча биронта ўйинчи ҳам кетиш истагини билдирмаган. Тўғри, вакилларимизга бошқа жамоалардан таклифлар келиб тушмоқда, аммо биронта ҳам ўйинчи "Навбаҳор" билан хайрлашиш истагини билдирмаган.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ