pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Самарқандда ҳам мағлубиятга учрадик
22.06.2014 09:59

Биринчи давранинг сўнгги турида Самарқандда “Динамо” жамоаси меҳмони бўлган футболчиларимиз сафардан 0:2 ҳисобидаги мағлубият билан қайтишди. Ҳар икки бўлимда мезбонлар биттадан гол уриб, даврани ғалаба билан якунлашни уддасидан чиқди. Биринчи бўлим сўнггиларида Санъат Шихов ҳимоячиларимизнинг хатосидан фойдаланиб, ҳисобни очишга эришганди. Танаффусдан кейин вакилларимиз вазиятдан чиқиб кетишга уриниб кўришди. Лекин, уюштирилган ҳужумларни самарали якунлашдаги хатоликлар ҳисобни ўзгаришига имкон бермади. Аксинча ўйин охирларида самарқандликлар иккинчи голни уришга ҳам эришишди. Ғулом Ўрунов чамаси 22 метрлардан белгиланган жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, “Динамо”нинг ишончли ғалабасини таъминлади.
Самарқанддаги учрашувда айрим футболчиларимиз ўз имкониятлари даражасидан анча паст даражада ҳаракат қилганликларини эътироф этиш жоиз. Агарда ҳужум чизиғида ҳаракат қилган Шаҳбоз Эркинов ўзи эга бўлган вазиятларнинг ярмини голга айлантиришни уддасидан чиқа олганида ҳам “Навбаҳор” камида дуранг қайд этиши мумкин бўларди. Бироқ, вазиятлардан фойдалана олмаслик ва ҳимояда йўл қўйилган хатолар якунда мағлубиятни таъминлади. Навбатдаги сафар учрашувида ҳам мағлубиятга учраган жамоамиз биринчи даврани саккизинчи поғонада якунлашга мажбур бўлди.
«Динамо» – «Навбаҳор» - 2:0 (1:0). Самарқанд. “Динамо” ўйингоҳи.
Ҳакамлар: О.Толибжонов, О.Абдувосилов, Б.Норсафаров, Э.Турсунов.
Назоратчи – Ғ.Каримов.
«Динамо»: Андрей Мельничук, Асрор Алиқулов, Илдар Маматказин, Алишер Саматов, Аваз Агалиев, Акмал Холмурадов, Азамат Бобожонов (Комил Шарофиддинов, 79), Санъат Шихов (Сирожиддин Сайфиев, 66), Ғулом Ўрунов, Зайниддин Тожиев (Фирдавс Абдусалимов, 90), Фарруҳ Шотурсунов.
«Навбаҳор»: Хуршид Хўжаев, Шукурали Пўлатов, Раҳматилло Бердимуродов (Отабек Валижонов, 76), Бахтиёр Ёқубов, Мансур Саидов (Собир Ҳамидов, 55), Азим Ахмедов, Илҳом Бойдадаев, Аъзам Алиев, Шаҳбоз Эркинов (Абдумалик Абдуллаев, 46), Роббим Ҳасанов, Юрий Рижко.
Голлар: Санъат Шихов (35), Ғулом Ўрунов (79).
Огоҳлантиришлар: Акмал Холмуродов (66) - Роббим Ҳасанов (74).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ