pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Насаф" - "Навбаҳор" учрашувдан сўнг
19.06.2014 12:34

Ўйиндан кейин ҳар икки жамоа мураббийлари матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб қайтаришди.
Бахтиёр Ашурматов ("Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи): - Илк ўйиндан ўз майдонимизда ютқазиб қўйгандик. Шу боис Қаршида бизга қийин бўлишини билардик. Ва кубок ўйинларида кутилмаган натижалар содир бўлади. Бугунги ўйин натижаларидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, маҳорат бобида чемпионатда бошқалардан устун жамоалар кутилгандек ярим финалга йўл олишди.  Ўтган ўйинда жароҳати бўлсада, Саидовни майдонга туширгандик. Бугун эса оптимал таркибни майдонга тушира олмадик.  Ўйин бошиданоқ маҳорат бобида биздан устун эканлиги сезилиб турди. Биз кубок баҳсларида мўъжиза кўрсатишга уриниб кўрдик. Аммо афсуски бу босқичда “Насаф” биздан кучлилигини намойиш этди.

Рўзиқул Бердиев ("Насаф" жамоаси бош мураббийи): -Мақсадимиз кейинги босқичга чиқиш эди. Бунга эришдик, -дейди Р.Бердиев. - Кейинги мақсадимиз финалга чиқиш бўлади. Чунки биз уч йил қаторасига финалга етиб бораяпмиз. Ўйинга келадиган бўлсак, “Навбаҳор” ҳам яхши шаклланган жамоа. Бугунги ўйнида биз кўпроқкам ўйин амалиётига эга футболчиларга имконият бердик. Улар ўзларини яхши томонларини кўрсата олишди. Албатта уларга ҳам имкон бериб боришимиз керак.
-Мақсуд Каримов бугун кўпроқ ҳужумчиларга ёрдам берди...
- Бугун биз ўйин схемамизни бироз ўзгартириб ўйнадик. Бу иккинчи ўйинмиз. “Машъал”га қарши ҳам шу тахлит ҳаракат қилгандик.  Шунга қарамай бу ўз самарасини бермоқда.
- “Бунёдкор” “Олмалиқ”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди. Улардан қайси бири бизга рақиб бўлишини истардингиз?
-Ярим финалга кучли жамоалар йўл олди. “Бунёдкор” ҳақли равишда бу босқичга йўл олди ва биз финал йўлланмаси учун айнан “Бунёдкор” билан куч синашамиз.

Манба: www.fcnasaf.uz

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

15

11

35

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

15

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ