pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Кубокдаги юришимиз тўхтади
18.06.2014 22:28

Ўзбекистон Кубоги чорак финал босқич жавоб учрашувлари доирасидаги "Насаф" - "Навбаҳор" учрашуви вакилларимиз учун қийин кечиши олдиндан тахмин қилинганди. Зеро, сафарда "аждарлар" ғалаба билан қайтиб, ярим финал йўлланмаси учун ўз имкониятларини яхшилаб олишганди. Шу боисдан Қаршидаги ўйинда "лочинлар" икки тўп фарқи билан зафар қучишлари лозим эди.
Бироқ, Илҳом Шомуродов биринчи бўлимда ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқиб "Навбаҳор"ни янада мушкул холатга солиб қўйди. Иккинчи бўлимда мезбонлар етакчиси Артур Геворкян фаоллиги эвазига Рўзиқул Бердиев шогирдлари Хуршид Хўжаев дарвозасига яна иккита тўп киритишга муваффақ бўлишди. 49- дақиқада Ҳамза Каримов ўз номига гол ёздириб қўйган бўлса, 63- дақиқада Мақсуд Каримов Хўжаев қўриқлаган дарвозани аниқ нишонга олди. Учрашув якунланишига 15 дақиқа қолганида захирадан майдонга тушган Шаҳбоз Эркинов ҳисобдаги фарқни бироз қисқартиришга эришди. Шу тариқа жамоамиз Ўзбекистон Кубогидаги иштирокини чорак финалда якунлашига тўғри келди.

"Насаф" - "Навбаҳор" - 3:1 (1:0). 2350 томошабин.
Ҳакамлар: М. Исмаилов (Тошкент) – 8,7, А. Снетков (Тошкент вил.) – 8,6, Х. Мирзаахмедов (Тошкент вил.) – 8,8, Н. Қосимов (Қарши) - 9
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
“Насаф”: 30. Ўткир Юсупов, 4. Мақсуд Каримов, 7. Акрам Баҳриддинов, 9. Илҳом Шомуродов (41. Азамат Алланиязов, 64), 14.Лазиз Убайдуллаев, 16. Алишер Юсупов (28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 46), 17. Артур Геворкян (38. Дониёр Нарзуллаев, 79), 20. Эркин Бойдуллаев, 23. Шерзод Аъзамов, 32. Ҳамза Каримов.
“Навбаҳор”: 46. Хуршид Хўжаев, 3. Ботир Тўрабоев (7. Мансур Саидов, 60), 4. Шукурали Пўлатов, 5. Раҳматулло Бердимуродов, 8. Азим Аҳмедов (27. Роббим Ҳасанов, 46), 11. Отабек Валижонов ( 22. Шаҳбоз Эркинов, 68), 18. Собир Ҳамидов, 21. Аъзам Алиев, 23. Абдумалик Абдуллаев, 25. Элёр Жаҳонов, 50. Юрий Рижко.
Голлар: И. Шомуродов (30), Ҳ. Каримов (49), М. Каримов (63) - Ш. Эркинов (74)

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 12- тур

27.05.2017 19:00


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ