pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Игорь Шквирин: “Наманганликларни ажойиб ўйингоҳ билан табриклайман”
15.06.2014 00:01

«Навбаҳор” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги учрашув якунлангач, ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Одатга кўра дастлаб ОАВ вакилларининг саволларига меҳмонлар устози Игорь Шквирин жавоб қайтарди: - Биринчи навбатда бундай ажойиб ўйингоҳ билан Наманган вилояти аҳлини жамоамиз аъзолари номидан табриклайман. Ўйин хусусида тўхаталадиган бўлсам, биринчи бўлимда ташаббусга эришдик десак ҳам бўлади. Шундай бўлсада, иккита қарши ҳужум барчасини ўзгартириб юборди. Айнан шу сабабли дастлабки бўлимда 1:2 ҳисобида имкониятни бой бердик. Танаффус пайтида Шакер Зуаги ўзини ноқулай ҳис қилганлиги боис уни алмаштиришга мажбур бўлдик. Баҳснинг иккинчи қисмида эса учинчи голни ҳам ўтказиб юбордик. “Навбаҳор”ни ушбу ғалаба билан табриклайман. Наманганга неча марта келган бўлсам, мухлисларни доимо жамоани қизғин қўллашига ва ўйингоҳни ишқибозлар билан тўлишига гувоҳ бўлганман. Бундай шароитда ўйнаш футболчиларга қўшимча куч бағишлайди. Биринчи бўлимда тўпни кўпроқ назорат қилганлигимиз учун танаффусдан кейин чарчоқ аломатлари сезилиб қолди. Июнь ойида уч-тўрт кун оралиғида ўйин ўтказиш ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Кубокдаги иштирокимиз боис тақвим зич бўлмоқда. Бундай шароитда захира ўриндиғини узунлиги фойда бериши мумкин. Мисол учун “Локомотив” билан жамоамизни солиштирганда бу борада фарқ бор. Айнан шу сабабли асосий юк 13-14 нафар футболчининг чекига тушмоқда. Оғир ўйинлардан кейин тикланиш жуда қийин. Бугун ҳам бундан мустасно бўлмади. Қолаверса, ҳавони дам бўлганлиги ҳам толиқишни келтириб чиқарди.


 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

15

11

35

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

15

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Бунёдкор

15

5

21

8. Машъал

15

5

20

9. Металлург

15

6

20

10. Қизилқум

15

5

20

11. Динамо

15

4

19

12. Навбахор

15

4

19

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ