pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Қайтиш ва иродали ғалаба
14.06.2014 21:45

Бугун Олий лига 12- тур доирасида "Навбаҳор" "Олмалиқ" билан ўзаро куч синашди. Ўйин олдидан ташкил этилган концерт дастури ўйингоҳга йиғилган томошабилнларга манзур бўлгани уларнинг хуш кайфиятидан аён эди. Шунингдек вилоят хокими Баходир Юсупов ҳам ўз нутқида барча Наманган ахлини табриклаб, футболчиларга омад тилади. Ушбу беллашув қизиқиш юқори бўлиши турган гап эди. Зеро, 3 йилдан буён Намангандаги қадрдон ўйингоҳимизда "лочинлар" ўйин ўтказишмас эди. Ушбу қайтиш Бахтиёр Ашурматов ва унинг шогирдларига муваффақиятли келди. 
Учрашувнинг илк дақиқаларида мезбонлар тезкор ҳаракатлари билан бироз ҳимоячиларимизни саросимага туширишга муваффақ бўлишди. Айниқса "Олмалиқ" таркибида Шерзод Ҳакимов қолган шерикларидан яққол ажралиб турди. Ҳужумчи 24- дақиқанинг ўзидаёқ тўпни дарвоза тўрига киритиш имконига эга эди, бироқ дарвоза тўсини бунга йўл қўймади. Бироқ, орадан 4 дақиқа ўтиб, Ҳакимов барибир ўз мақсадига эришди ва ўйиндаги ҳисобни очди. Голдан саросимага тушмаган майдон эгалари ҳисобдаги фарқни тенглашга муваффақ бўлишди. Рақиб ҳимоячилари палапартишликка йўл қўйишганида, Бахтиёр Ёқубов уларни жазолади. Биринчи бўлим охирларида Илҳом Бойдедаевнинг чап қанотдан оширган тўпини Шаҳбоз Эркинов Хонимқулов дарвозасига тўғирлаб, "Навбаҳор"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг ҳар икки жамоа ўйинчилари олдинга ўтишга имконлари деярли бўлмади. Иккинчи бўлимда ҳам ўйингоҳга йиғилган томошабинлар "лочинлар"нинг голига гувоҳ бўлишди. Бу сафар ҳам ҳужумчимиз Шаҳбоз Эркинов учрашувдаги дублини расмийлаштириб, чемпионатдаги 6- голини нишонлади. Ушбу ҳисоб учрашуви охиригача сақланиб қолди. 

"Навбаҳор" - "Олмалиқ" - 3:1 (2:1). 15172 томошабин
Ҳакамлар: В. Коваленко, Р. Ильёсов, М. Саидқосимов, Р. Толибжонов.
Назоратчи: Д. Роман.
«Навбаҳор»: 45. Хуршид Ҳўжаев, 4. Шукурали Пўлатов, 5. Раҳматулло Бердимуродов, 6. Бахтиёр Ёқубов (18. Собир Ҳамидов, 73), 8. Азим Аҳмедов (7. Мансур Саидов, 30), 9. Илҳом Бойдедаев (25. Э. Жахонов, 57), 10. Алишер Маҳмудов, 22. Шаҳбоз Эркинов, 27. Роббим Ҳасанов, 33. Тоҳир Шамсиддинов, 50. Юрий Рижко.
«Олмалиқ»: Умид Хонимқулов, 3. Шавкат Муллажонов, 6. Шакер Зуаги (5. Азамат Исроилов, 46), 7. Достон Абдураҳмонов, 10. Санжар Шоахметов, 15. Обид Жўрабоев, 18. Дилявер Абибуллаев (11. Зохир Пиримов, 67), 19. Шерзод Ҳакимов, 20. Дарко Станоевич, 23. Сарвар Жўраев, 24. Диёр Туропов.
Гол: Б. Ёқубов (36), Ш. Эркинов (39, 63) - Ш. Ҳакимов (28).
Огоҳлантиришлар: Э. Жаҳонов (60) - Ш. Зуаги (36)

 

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 19- тур

26.08.2017


Ўтган ўйинлар

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

18

13

42

2. Бухоро

18

9

30

3. Қўқон-1912

18

8

30

4. Насаф

18

9

29

5. Пахтакор

18

8

29

6. Бунёдкор

18

7

28

7. Олмалиқ

18

7

28

8. Машъал

18

7

27

9. Навбахор

18

6

26

10. Қизилқум

18

6

24

11. Металлург

18

7

23

12. Динамо

18

5

20

13. Шўртан

18

6

19

14. Сўғдиёна

18

5

18

15. Нефтчи

18

2

13

16. Обод

18

2

9


 

Олий лига-2017

25/08 "Пахтакор" - "Машъал"

26/08 "Шўртан" - "Металлург"

26/08 "Олмалиқ" - "Локомотив"

26/08 "Қўқон-1912" - "Нефтчи"

26/08 "Бухоро" - "Қизилқум"

26/08 "Навбаҳор" - "Динамо"

26/08 "Сўғдиёна" - "Насаф"

26/08 "Бунёдкор" - "Обод"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ