pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Машъал" - "Навбаҳор" учрашувдан сўнг
06.06.2014 22:55

"Машъал" - "Навбаҳор" (3:1) учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида ҳар икки жамоа бош мураббийи ОАВ вакилларининг саволларига жавоб қайтаришди.

Бахтиёр Ашурматов ("Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи): - Афсуски бугунги ўйин бизга ҳар тарафлама қийин бўлди. Жамоамиз муаммолар гирдобига тушиб қолган. "Пахтакор" билан ўйиндан сўнг руҳий ва жисмоний жароҳатланган футболчиларимиз жуда кўпайиб кетди. Асосий таркибимиздан Мансур Саидов, Бахтиёр Ёқубов, Хуршид Хўжаев, Темур Яфаров, Отабек Валижонов, Азим Аҳмедов каби ярим таркибимиз бугунги учрашувга турли сабаблар билан етиб кела олмади. Олти футболчининг йўқлиги биз учун жуда катта йўқотишдир. Бу бизни ўтган турдаги ва бу турдаги ўйинимизга таъсир кўрсатмоқда.

Мавсум бошидан буён айтиб келаётганимдек мақсадимиз бешинчи, олтинчи ўриндан бирини эгаллашдир. Биз бу ўринни эгаллаш учун эртароқ бундай жиддий муаммолардан чиқиб кетишимиз керак. Охирги икки учрашувда максимум ўйинимиз билан олти очко қўлга киритишимиз керак. Ортда қолган икки мағлубият турнир  жадвалимизга катта таъсир кўрсатди. Биздан ортдаги жамоалар биздан ўтиб кетмоқда ва шу боис биз ҳеч нарсага қарамасдан ғалаба учун ўйнаймиз. Майдонимиздаги ўйинда бизга мухлислар ҳам катта мадад бўлади ва ғалабалар олдинда. Турнир жадвалидаги ўрнимизни ўнглаб олиш қўлимиздан келади.

"Машъал"ни ҳаққоний ғалаба билан табриклайман лекин мен фақатгина табриклаб ўзимиз учун керакли натижага эриша олмаганимиздан афсусда эканлигимни айтиб ўтишим керак. "Машъал" ҳақиқатдан ҳам яхши шаклланиб бормоқда.

Очиғини айтсам биз ва жамоа аъзолари ҳам "Баркамол авлод" ўйинларини эртароқ якунланишини интиқлик билан кутдик. Негаки жуда кўп саволлар мана шу мусобақага қаратилиб қолган эди. Тезроқ "Навбаҳор" стадионда ўйинлар ўтишини кутмоқдамиз. Негаки бизни бу стадионда ҳаддан ташқари кўп мухлислар қўллаб-қувватлайди. Жамоа ана шунда ўзини ўнглаб олади. 10 июнь куни "Насаф"га қарши ўйинни ҳам Косонсойда ўтказамиз. Олий лиганинг 12 туридаги "Олмалиқ"қа қарши ўйин эса "Навбаҳор" стадионга кўчади" ."Пахтакор" билан ўйиндаги мағлубият бизни жамоага жуда катта зарба бўлди. Унинг таъсиридан чиқиб кетиш қийин бўлмоқда. Кимнидир айбламоқчи эмасман. Шунга қарамай охирги дақиқаларда ўтказилган "ғалати" гол жамоага катта таъсир ўтказди. Ўша ўйинда икки футболчимиз қизил олди, учтаси жароҳатланди ва ҳозиргача машғулотларга ҳам қатнаша олгани йўқ. Ўша ўйиндан сўнг ўнгланишимиз қийинлашиб бормоқда. Тушунмадим очиғи. Бу руҳий ҳолатдан чиқаришга бор кучим билан ҳаракат қилаяпман лекин улар ёш бола эмаски ҳолатдан тезда чиқиб кетса.  Руҳий ҳолатимиз яхши эмас. Мана икки мағлубиятга ҳам очиқча таъсир ўтказди. Нима бўлганда бўлса бўлди. Мағлубиятларни ўз зиммамга оламан. Айбим футболчиларни руҳий ҳолатини тиклай олмаганим бўлмоқда. Эндиги вазифам жамоани бу вазиятдан эртароқ олиб чиқиб кетиш.

Александр Хомяков ("Машъал" жамоаси бош мураббийи): - Аввало мухлисларимизни табрикламоқчиман. Уларга узоқ кутилган ғалабани уларга тақдим эта олдик. Йигитларимга раҳмат айтмоқчиман. Бугун ғалабага лойиқ ўйин кўрсатдик ва эришдик. Биринчи бўлим боши тенг бошланди лекин 15 дақиқадан сўнг ўйин назорати бизга ўтди. Иккинчи бўлимдан эса тўла кўнглим тўлмади. Тўғри, ҳисобни ушлаб қолишга ҳаракат қилдик лекин ўйин ҳам керак. Бухорода ҳам шундай бўлган эди. Тўртта гол ва хотиржамлик. Бу қандай оқибатларни келтириб қўйишини билган шогирдларим эҳтиёткор ўйин кўрсатгани рост.

Илк дақиқалардан фаол ўйнашимизни айтгандим. Шогирдларим айнан шундай ўйнашди. Тўғри баъзи вазиятларда тезкор ўйнай олмадик. Учинчи голдан сўнг тўпни кўпроқ ўзларида сақлаб туришларини сўрадим. Улар белгиланган топшириқларимни тўла бажаришди . Бу ғалаба тўлалигича "Машъал" мухлислариники. Уларга катта раҳмат айтаман.

Манба: fcmashal.uz

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ