pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Машъал" устун келди
06.06.2014 21:59

Ўзбекистон 11- тур учрашувларидан ўрин олган "Машъал" ҳамда "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги ўзаро беллашув муросасиз курашларга бой ўтиши тахмин қилинганди. Боиси, майдон эгалари ушбу мавсумда Олий лига доирасида ғалаба қозониш тугул, хатто бир дона ҳам гол уришмаганди. Бу сафар муборакликлар орзиқиб кутилган ғалабани қўлга киритишни уддасидан чиқишди.

Учрашувга тўхталадиган бўлсак, биринчи бўлимда ҳар икки жамоа биринчи бўлиб гол уриш мақсадида қатор хавфли вазиятларни вужудга келтиришди. Вакилларимиздан Алишер Маҳмудов, рақибдан эса Мўйдин Мамазулумов дарвоза тўсинини мўлжалга олишди. Бироқ, учрашувда ҳисобни майдон эгалари очишга муваффақ бўлишди. Ғофуровнинг тўп узатишидан сўнг Зоҳир Қўзибоев Дониёр Усмонов қўриқлаган дарвозани аниқ нишонга олди, 1:0. Орадан 12 дақиқа ўтиб, яна Ғофуровнинг пас узатишидан сўнг Зафар Тўраев гол урди.

Иккинчи бўлимда Александр Хомяков шогирдлари "Навбаҳор" дарвозасини учинчи бор ишғол этишди. Мўйдин Мамазулумов ўз номига гол ёздириб қўйди. Гарчи "лочинлар" 53 дақиқада Юрий Рижко голи эвазига ҳисобни қисқартиришгна бўлишсада, Ботир Носиров дарвозасини нишонга олишни йўлини топа билмадилар.

Шу тариқа "Навбаҳор" мамлакат чемпионатида кетма-кет учинчи ўйинда ҳам мағлубиятга учради.

"Машъал" - "Навбаҳор" - 3:1 (2:0). 6 май. Муборак. 4252 томошабин

Ҳакамлар: Б. Намазов (Тошкент) - 8.5, В. Лушин (Гулистон) - 8.4, А. Мараджабов (Андижон) - 8.4, Д. Досанов (Тошкент) - 8.

Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

“Машъал”: 30. Ботир Носиров, 5. Ғиёс Комилов, 7. Жаҳонгир Абдумўминов, 14. Зафар Тўраев (11. Баҳодир Муртозаев, 85), 18. Аббос Шодмонов, 19. Мирзоҳид Ғофуров (10. Жамшид Ҳасанов, 58), 20. Шерзод Файзиев, 22. Сирож Ҳамроев, 26. Зохир Қўзибоев , 33. Андрей Деркач, 80. Мўйдин Мамазулумов.

“Навбаҳор”: ”24. Дониёр Усмонов, 4. Шукурали Пўлатов, 5. Рахматилло Бердимуродов, 21. Аъзам Алиев, 9. Илҳом Бойдедаев, 10. Алишер Маҳмудов (18. Собир Ҳамидов, 46), 22. Шаҳбоз Эркинов (23. Абдумалик Абдуллаев, 65), 25. Элёр Жаҳонов, 27. Роббим Ҳасанов, 33. Тохир Шамситдинов (3. Ботир Тўрабоев, 60), 50. Юрий Рижко

Голлар: З. Қўзибоев (28), З. Тўраев (40), М. Мамазулумов (52) – Ю. Рижко (58).

Огоҳлантиришлар: А. Шодмонов (73) - А. Алиев (39).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

15

11

35

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

15

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ