pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Навбаҳор” чорак финалда!
26.05.2014 19:49

Мамлакат кубогининг нимчорак финал жавоб учрашувида Тошкентнинг “Истиқлол” клуби меҳмони бўлган “Навбаҳор” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Косонсойда ўтган дастлабки ўйинда ҳам футболчиларимиз 1:0 ҳисобида рақибдан устун келишганди. “Тўқимачи” ўйингоҳида кечган учрашув бошларида Абдумалик Абдуллаев ҳисобни очиб, жамоамиз аъзоларини анча хотиржам қилди. Умуман олганда баҳс тенг курашлар остида кечди. Ҳар икки жамоа аъзолари ҳам бир қатор ҳужумлар ташкил этиб, вазиятни ўзгартиришга интилишди. Шундай бўлсада, иккинчи бўлим ўрталарига келибгина ўйиндаги иккинчи гол киритилди. Майдон эгалари ҳимоячиси Ҳасан Эргашев Хўжаев қўриқлаётган дарвозани нишонга олиб, ўртадаги мувозанатни тиклади.
Учрашув охирлаб бораётган бир паллада, Хўжаев рақиб футболчисини туртиб юборганлиги боис қизил карточка олиб майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Шу сабабли, биринчи гол муаллифи Абдумалик Абдуллаев ўрнига майдонга Дониёр Усмонов тушди. Баҳсни камчиликда якунлаётган футболчиларимиз якунда ғалаба тўпини киритишни уддасидан чиқишди. Танаффусдан кейин сафга қўшилган Шаҳбоз Эркинов ҳакамнинг финал хуштаги чалиниши арфасида иккинчи гол муаллифига айланди. Сафарда ғалабани қўлга киритган жамоамиз чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. “Навбаҳор” чорак финалда катта эҳтимол билан Қаршининг “Насаф” клуби билан куч синашади.
“Истиқлол” – “Навбаҳор” – 1:2 (0:1). 26 май. Тошкент. “Тўқимачи” ўйингоҳи. 245 томошабин.
Ҳакамлар: Т.Тўхтасинов (Андижон), М.Саидқосимов (Тошкент), Х.Шодмонов (Бухоро), А.Рубаков (Тошкент).
Назоратчи - Ғ. Каримов (Тошкент).
“Навбаҳор”: Хуршид Хўжаев, Тимур Яфаров, Тоҳир Шамсиддинов, Шукурали Пўлатов, Ботир Тўрабоев, Элёр Жаҳонов, Алишер Маҳмудов (Шаҳбоз Эркинов), Роббим Ҳасанов, Аъзам Алиев, Собир Ҳамидов (Илҳом Бойдедаев), Абдумалик Абдуллаев (Дониёр Усмонов).
Голлар: Ҳ.Эргашев (71) – А.Абдуллаев (6), Ш.Эркинов (90+4).
Огоҳлантиришлар: Д.Саидов (12), Т.Садиров (35), Ш.Норхонов (86) – Т.Шамсиддинов (52), Т.Яфаров (76), Ш.Эркинов (90+2).
Четлатиш: Х.Хўжаев (86).
Биринчи ўйин – 0:1.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 18- тур

19.08.2017


Ўтган ўйинлар

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

17

12

39

2. Қўқон-1912

17

8

30

3. Насаф

17

9

29

4. Пахтакор

17

8

28

5. Бухоро

17

8

27

6. Бунёдкор

17

6

25

7. Навбахор

17

6

25

8. Олмалиқ

17

6

25

9. Машъал

17

6

24

10. Металлург

17

7

23

11. Қизилқум

17

5

21

12. Динамо

17

5

19

13. Шўртан

17

8

19

14. Сўғдиёна

17

5

18

15. Нефтчи

17

2

12

16. Обод

17

2

9


 

Олий лига-2017

18/08 "Металлург"-"Локомотив"

18/08 "Насаф" - "Бунёдкор"

18/08 "Динамо" - "Пахтакор"

19/08 "Нефтчи" - "Навбаҳор"

19/08 "Қизилқум"-"Қўқон-1912"

19/08 "Машъал" - "Шўртан"

19/08 "Олмалиқ" - "Сўғдиёна"

19/08 "Обод" - "Бухоро"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ