pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Қосимов “Пахтакор” ғалабасини таъминлади
20.05.2014 22:25

Олий лига 9- турини бошлаб берувчи «Пахтакор» - «Навбаҳор» учрашуви қизиқарли руҳда ўтиши олдиндан тахмин қилинганди. Боиси бир тур аввал пойтахтликлар “Бухоро” билан кечган ўйинда дуранг қайд этиб, очко йўқотишганди. “Навбаҳор” эса “Андижон”ни ўз майдонида йирик ҳисобда тор-мор этиб, сафардаги беллашув олдидан рухий устунликка эга бўлишганди.

Ўйинга тўхталадиган бўлсак, майдон эгалари илк дақиқалардан учрашувдаги устунликни ўз назоратларига олиш учун ҳаракат қилиб, тезкор гол уришга муваффақ бўлдилар. Бешинчи дақиқада Дониёр Усмоновнинг тўпни ушлашда хатоликка йўл қўйганидан фойдаланиб, ҳисобни очди. Лекин, “лочинлар” бундан саросимага тушмадилар ва орадан 5 дақиқа ўтиб, ҳисобдаги мувозанатни тенглаштиришди. Шаҳбоз Эркиновнинг боши билан тўп оширишидан сўнг Егор Кримец ҳам кутилмаганда хато қилди. Рақибини бунинг учун Бахтиёр Ёқубов гол билан жазолади. Шундан сўнг қимматли очколарни бой беришни истамаган тошкентликлар кўплаб ҳужумлар уюштиришди, аммо уларнинг бу ҳаракатларидан наф бўлмади. Жамшид Искандеров, Даврон Ҳошимов ва Станислав Андреевлар ўз номларига гол ёздириш мақсадида бир қатор зарбаларни амалга ошириб кўришди, лекин уларнинг урунишлари самарасиз якунланаверди. Футболчиларимиздан Юрий Рижконинг боши билан йўллаган зарбаси биринчи бўлимда анча хавфли кўриниш хосил қилди. Лекин учрашувнинг биринчи ярмида дуранг натижа ўзгармади.

Иккинчи бўлим анча кескин курашларга бой бўлди. Бунинг натижасида бош хакам сариқ карточкаларни аямай кўрсатди. Аммо, огоҳлантиришлар жафосига “Навбаҳор” футболчилари учрашди. 73- дақиқага келиб, Шерзод Қосимов кутилмаганда ҳимоячимиз Рахматилло Бердимуродовга иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, майдондан четлатди. Камчиликда қолган меҳмонлар сафардан очко олиб қайтиш мақсадида ҳимояга эътибор қаратишлари зарур эди. Керакли натижага эришишга оз қолганида Шерзод Қосимов катта сахнага чиқиб, Юрий Рижкони ҳам майдондан четлатишга қарор қилди. Ушбу вазият ўйиндаги холат эканлигини нахот Қосимов тушунмаса?! Агарда бундай вазиятлар учун футболчиларга қизил карточка кўрсатиш лозим бўлса, у холда 90 дақиқа мобайнида бутун жамоани четлатиш зарур. Ўйинни “ўлдирган” тошкентлик рефери 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Тухфа этилган пенальтини Боян Миладинович аниқ амалга ошириб, “Пахтакор”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Учрашув поёнига етгач Қосимовнинг қарори Намангандан ташриф буюрган кўплаб мухлсилар эътирозига сабаб бўлди.

“Пахтакор” – “Навбаҳор” – 2:1 (1:1). 20 май. Тошкент. “Пахтакор” ўйингоҳи.

Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Тимур Гайнуллин, Алишер Усмонов, Игорь Гармашов.

Назоратчи: Булат Галеев (Урганч)

"Пахтакор": 12. Александр Лобанов, 23. Александр Мерзляков, 2. Егор Кримец, 4. Боян Миладинович, 24. Даврон Ҳошимов (9. Темур Ҳакимов, 77), 5. Акбар Исматуллаев, 29. Владимир Козак, 28. Станислав Андреев (36. Жалолиддин Машарипов, 69), 8. Шерзод Каримов (20. Анвар Солиев, 58), 10. Жамшид Искандеров, 10. Игорь Сергеев.

"Навбаҳор": 24. Дониёр Усмонов, 4. Шукурали Пўлатов, 5. Рахматилло Бердимуродов,

6. Бахтиёр Ёқубов, 7. Мансур Саидов (10. Алишер Маҳмудов, 61), 8. Азим Аҳмедов, 9. Илҳом Бойдедаев (11. Отабек Валижонов, 53), 21. Аъзам Алиев, 22. Шаҳбоз Эркинов, (3. Ботир Тўрабоев, 79) 27. Роббим Ҳасанов, 50. Юрий Рижко.

Голлар: И. Сергеев (5), Б. Миладинович (90+7, пенальтидан) – Б. Ёқубов (10).

Огоҳлантиришлар: Ж. Искандеров (46), Ж. Машарипов (87), Е. Кримец (83) - А. Аҳмедов (27), Р. Бердимуродов (42), Б. Ёқубов (82), О. Валижонов (90+7).

Четлатишлар: Р. Бердимуродов, 74, (иккинчи огоҳлантириш), Ю. Рижко, 90+5 (иккаласи ҳам "Навбаҳор").

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 12- тур

27.05.2017 19:00


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Қўқон-1912

12

6

23

3. Насаф

11

6

20

4. Машъал

12

5

18

5. Пахтакор

12

5

18

6. Бухоро

12

5

17

7. Навбахор

11

4

17

8. Олмалиқ

11

4

16

9. Динамо

12

4

15

10. Сўғдиёна

12

4

14

11. Қизилқум

12

3

14

12. Шўртан

11

4

12

13. Металлург

11

3

11

14. Бунёдкор

10

2

11

15. Нефтчи

11

2

10

16. Обод

12

2

9

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ