pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ўйинга оз қолмоқда
20.05.2014 15:22

Бугун жамоамиз 9-турнинг дастлабки учрашувида Тошкентда “Пахтакор” клуби меҳмони бўлади. Айти пайтда мазкур ўйинга бўлган қизиқиш жуда катта. Пойтахтдаги ўйингоҳда “Навбаҳор”ни қўллаб-қувватлаш учун кўплаб мухлисларимиз Тошкент сафарига отланишган. Бир гуруҳ ишқибозларимиз кечанинг ўзидаёқ пойтахт сари юзланишганди. Муҳим учрашув олдидан жамоамиз аъзоларининг кайфиятини кўтаринки эканлигини эътироф этиш жоиз. Футболчиларимиз мухлисларни хурсанд қилиш учун бор куч ва маҳоратларини ишга солишларига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Кеча “Спорт” каналида намойиш этилган “Футбол шарҳи” кўрсатуви меҳмони бўлган жамоамиз бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов “Пахтакор”га қарши баҳс ҳақидаги фикрлари билан ҳам ўртоқлашди: - “Пахтакор”ни кучли рақиб эканлигини тушуни турибмиз. Лекин, бу йилги чемпионатда кутилмаган натижалар сони кўп бўлаётганлигига амин бўлмоқдамиз. Шу боисдан “Пахтакор”га қарши жиддий тарзда ҳозирлик кўрмоқдамиз. Мураббий сифатида футболчилар олдига ижобий ва керакли натижани қўлга киритишни вазифа қилиб қўяман. Ўз навбатида уларни шунга яраша руҳлантираман. Бир сўз билан айтганда мухлис ва мутахассисларни қизиқарли ўйин кутиб турибди. Футболчиларимиз баҳс давомида бор кучларини ишга солишларини ва майдоннинг ҳар бир қаричи учун кескин кураш олиб боришларини ишонч билан айта оламан. Футболда натижани олдиндан айтиб бўлмайди. Лекин, юқорида айтганимдек жамоамиз фақат ижобий натижа учун кураш олиб боради. 
Ашурматовнинг “Футбол шарҳи” кўрсатувида билдирган фикрлари наманганлик мухлисларни ҳам руҳлантириб юборди. Айнан шу сабабли ишқибозларимиз “Пахтакор” ўйингоҳида футболчиларимизни муносиб тарзда қўллаб-қувватлашни мақсад қилишган. Яна бир неча соатдан кейин бошланадиган ўйинда ҳар икки жамоа мураббийлари ҳам айрим футболчилар хизматидан фойдалана олишмайди. Мезбонлар сафида Кахе Махарадзе ҳамда Камолиддин Тожиевларнинг сариқ карточкалари сони тўрттага етганлиги боис улар майдонга туша олишмайди. Жамоамизнинг маҳоратли ҳимоячиларидан бири Тоҳир Шамсиддинов эса ҳуқуқий жиҳатдан “Пахтакор”га тегишли бўлганлиги сабабли учрашувда иштирок этмайди. Тошкентдаги “Пахтакор” ўйингоҳида ўтадиган ўйин тафсилотларини твиттердаги саҳифамиз орқали кузатиш имконига эга бўласиз.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 19- тур

26.08.2017


Ўтган ўйинлар

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

18

13

42

2. Бухоро

18

9

30

3. Қўқон-1912

18

8

30

4. Насаф

18

9

29

5. Пахтакор

18

8

29

6. Бунёдкор

18

7

28

7. Олмалиқ

18

7

28

8. Машъал

18

7

27

9. Навбахор

18

6

26

10. Қизилқум

18

6

24

11. Металлург

18

7

23

12. Динамо

18

5

20

13. Шўртан

18

6

19

14. Сўғдиёна

18

5

18

15. Нефтчи

18

2

13

16. Обод

18

2

9


 

Олий лига-2017

25/08 "Пахтакор" - "Машъал"

26/08 "Шўртан" - "Металлург"

26/08 "Олмалиқ" - "Локомотив"

26/08 "Қўқон-1912" - "Нефтчи"

26/08 "Бухоро" - "Қизилқум"

26/08 "Навбаҳор" - "Динамо"

26/08 "Сўғдиёна" - "Насаф"

26/08 "Бунёдкор" - "Обод"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ