pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Навбаҳор” – “Андижон” учрашувдан сўнг
16.05.2014 20:12

 

Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида ҳар икки жамоа бош мураббийлари ОАВ вакилларининг саволларига жавоб қайтаришди.

Азамат Абдураимов (“Андижон” жамоаси бош мураббийи): - "Навбаҳор”ни ғалаба билан табриклайман. Тенг курашлар остида ўтган биринчи бўлимда наманганликлар юзага келтирилган имкониятдан самарали фойдаланиб ҳисобни очишди. Яъни ўйин голга қадар давом этди. Танаффусдан сўнг эса таваккал қилиб ҳужумга эътибор беришга мажбур бўлдик. Уч ҳужумчи билан тўп сурган бўлсакда, бундан наф чиқара олмадик. Аксинча ўз дарвозамиздан яна иккита тўп ўтказиб юбориб йирик ҳисобда мағлубиятга учрадик. Умуман олганда қайд этилган натижадан қониқмадим. Ҳали қиладиган ишларимиз жуда кўп. Ҳар бир чизиқларни кучайтиришимиз лозим. Ўтган мавсумни биринчи лигада ўтказганимиз учун мослашиш борасида бироз қийин бўлмоқда. Негаки, лигалар ўртасидаги фарқ катта. Қолаверса, таркибда янги ўйинчилар кўпчиликни ташкил этмоқда. Уларни бирлашиши ва жамоавий ўйин кўрсатиши учун маълум вақт талаб этилади. Қайсидир жойда ўзим хатога йўл қўйгандирман. Шунингдек, ишонч билдириб таркибга жалб қилган айрим легионерларимиз ўзларини кўрсата олишмади. Шу сабабдан бир ҳужумчига жавоб беришга мажбур бўлгандик. Мавсумни муносиб тарзда бошлай олмаганлигимизни ва мағлубиятлардаги барча айбни ўз зиммамга оламан.

Бахтиёр Ашурматов (“Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи): - Бугунги дерби бўлганлиги боис икки ҳисса катта куч билан ҳозирлик кўргандик. Учрашувдан олдин футболчиларга бор куч маҳоратларини ишга солган ҳолда ҳаракат қилишларини талаб қилгандик. Негаки, мухлисларимиз бошқа жамоаларга қарши ўйинларда очко йўқотишимизни кечиришлари мумкин. Аммо, “водий дерби”сидаги баҳсда очко йўқотилишини кечирмасликларини айтиб ўтгандим. Бу орқали мавсум бошида тўпланган барча обрўимизни йўқотиб қўйишимиз мумкинлигини уқтиргандим. Айнан шундан келиб чиққан ҳолда йигитлар зиммаларидаги масъулиятни ҳис қилган ҳолда катта иштиёқ билан ҳаракат қилишди. Жиддийроқ тайёрланганимиз боисми ёки бошқа сабабми учрашув бошида йигитларда хаёжон сезилиб турди. Бу эса оддий вазиятларда ҳам тўпни йўқотилишига олиб келди. Биринчи голни урганимиздан кейин футболчиларда ўзларига бўлган ишонч ортди. Натижада мухлислар ва клуб раҳбариятига ажойиб ғалабани тақдим этдик. Ушбу ютуқ билан билан барча жамоамиз мухлислари ва раҳбарларини табриклайман. Шу билан бир қаторда ўйинда майдонга тушган ёки захирада ўтирган футболчиларимизга таъзим қиламан ва уларга миннатдорчилик билдираман. Йигитларимиз билан фахрланаман.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ