pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ишончли ғалаба
16.05.2014 20:05

Навбатдаги “водий дерби”си ҳам мухлисларда катта қизиқиш уйғотди. Гарчи андижонликлар навбатдаги мавсумни кўтаринки руҳда ўтказа олмаётган бўлсада, “Навбаҳор”га муносиб тарзда қаршилик кўрсатиши тахмин қилинганди. 90 дақиқалик баҳс давомида бу ҳол яққол кўзга ташланди. Яъни “Андижон” фақат ҳимояланмади. Вақти-вақти билан ҳужумга ўтиб, ҳимоячиларимизни хушёрликка чақиришди.

Ўйинни футболчилармиз ҳужумкор руҳда бошлашган бўлсада, меҳмонлар “лочинлар”нинг ҳужумлари босимини пасайтиришни уддасидан чиқишди.  Ўз навбатида андижонликлар ҳам ҳужумлар ташкил этишга ҳаракат қилишди. Шундай бўлсада, танаффусга қадар футболчиларимиз ҳисобни очишни уддасидан чиқишди. Бердимуродовнинг чап қанотдан оширган тўпини Шаҳбоз Эркинов боши билан дарвозага йўллаган тўпи ҳимоячига тегиб қайтди. Бундан самарали фойдаланган Отабек Валижонов қийинчиликсиз дарвозани нишонга олди.

Танаффусдан кейин ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатган футболчиларимиз, мухлисларимизни хурсанд қилишни уддасидан чиқишди ва йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилишди. Дастлаб, Бердимуродовнинг чап қанотдан узатиб берган тўпини Шаҳбоз Эркинов боши билан чиройли тарзда Ғаниев дарвозасига жойлаб қўйди. Кейинчалик захирадан майдонга туширилган Бахтиёр Ёқубов ҳам гол муаллифига айланди. Айнан шу ҳисоб ҳакамнинг финал хуштаги чалингунга қадар ўзгармади ва “Навбаҳор” мусобақа жадвалида бешинчи ўринга кўтарилиб олди.

Навбаҳор” – “Андижон” – 3:0 (1:0). 16 май. Косонсой. “Марказий” ўйингоҳи. 6817 томошабин.

Ҳакамлар: Ҳ.Рўзиев, Т.Галеев, Ш.Шоюсупов, Р.Кападзе.

Назоратчи – Д.Роман.

«Навбаҳор»: 24. Дониёр Усмонов, 4. Шукурали Пўлатов, 5. Раҳматулло Бердимуродов, 7. Мансур Саидов, 8. Азим Аҳмедов (23. Абдумалик Абдуллаев, 80), 9. Илҳом Бойдедаев (6. Бахтиёр Ёқубов, 72), 10. Алишер Маҳмудов (21. Аъзам Алиев, 63), 11. Отабек Валижонов, 22. Шаҳбоз Эркинов, 33. Тоҳир Шамсиддинов, 50. Юрий Рижко.

Захирада қолганлар: 46. Хуршид Хўжаев, 18. Собир Ҳамидов, 25. Элёр Жаҳонов, 47. Тимур Яфаров.

«Андижон»: 32. Тимур Ғаниев, 4. Раҳим Қодиров, 5. Алексей Касьян (9. Лочин Солиев, 65), 7. Бекзод Ғозиев, 8. Бащром Абдураҳимов, 10. Анвар Ражабов, 18. Шаҳзод Шайманов, 19. Алишер Тўхтасинов, 23. Сергей Доценко (22. Камронбек Кападзе, 71), 55. Асрор Раҳмонов (3. Даврон Турсунов, 28), 88. Алишер Азизов.

Захирада қолганлар: 1. Мухиддин Худоёров, 14. Акмал Жўрабоев, 17. Мирзакамол Камолов, 28. Расул Раҳмонов.

Голлар: О.Валижонов (33), Ш.Эркинов (64), Б.Ёқубов (74).

Огоҳлантиришлар: И.Бойдедаев (24), А.Аҳмедов (69) – А.Касьян (7), С.Доценко (21), .

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

15

11

35

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

15

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ