pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Навбаҳор” – “Истиқлол” учрашувдан сўнг
10.05.2014 20:02

Камол Жўнашев («Истиқлол» жамоаси бош мураббийи): - Ўйин қизиқарли ўтди. Шогирдларим берилган кўрсатмаларни 70-80 фоизга бажаришди. Учрашув охирларида омадимиз чопмай гол ўтказиб юбориб, мезбонларга имкониятни бой бердик. Кубок учрашувлари анча қийин бўлади. Бугунги кунда олий лига билан биринчи лига ўртасида фарқ бор. Қўлимиздан келганча қаршилик кўрсатдик. Фурсатдан фойдаланиб, ўйингоҳга келган мухлисларга миннатдорчилик билдириб ўтардим. «Навбаҳор» жамоасига эса кейинги ўйинларда омад ёр бўлишига тилакдошман. Ўзимизни жамоамиз ҳам навбатдаги баҳсга тайёргарликни муносиб тарзда олиб боришга ҳаракат қиламиз. Олдинда жавоб учрашуви ҳам бор. Шу сабабдан ҳали ҳеч нарса йўқотилмади. Ўз майдонимизда ўтадиган баҳсда кейинги босқичга чиқиш учун уруниб кўрамиз. 
Бахтиёр Ашурматов («Навбаҳор» жамоаси бош мураббийи): - Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин. «Истиқлол» жамоасининг олдинги ўйинларини кўргандим. Улар сафида яхши савияли биринчи лигада тобланган футболчилар жой олишган. Рақиб сафидаги исталган футболчи олий лигада ҳам ўзини кўрсатиши мумкин. Меҳмонларни ҳимоявий тактикани танлашларини ҳам билардим. Шундан келиб чиққан ҳолда йигитларга биринчи лига жамоасини осонлик билан мағлубиятга учратамиз деб ўйламасликларини уқтиргандим. Шундай бўлсада, футболчиларимиз осон ғалабани кўзлаган ҳолда тўп суришди. Биринчи бўлимда рақиблар асосий эътиборни ҳимояга қаратишгани боис ҳужумлар ташкил этиш борасида қийинчиликларга дуч келдик. Ўйинни ташкил этишдаги камчиликлар туфайли хавфли вазиятлар сони у қадар кўп бўлмади. Иккинчи бўлимда уч ҳимоячи билан тўп суриб, ҳужумчилар сонини оширдик. Шундай бўлсада, ҳужумлар ташкил этиш осон бўлмади. Учрашув охирларида гол уришга эришиб, мухлисларимизни қайсидир маънода хурсанд қилишни уддасидан чиқдик. Кейинги босқич чиқиш масаласи жавоб учрашувига қолдирилди. Сафардаги баҳсда қўлга киритилган натиани мустаҳкамлашимиз ва кейинги босқичга чиқишимиз керак.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Машъал

8

4

14

4. Навбахор

8

4

14

5. Динамо

7

4

13

6. Насаф

6

3

10

7. Бухоро

7

3

10

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Шўртан

7

3

9

11. Қизилқум

7

2

8

12. Олмалиқ

7

2

8

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

6

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ