pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Сўнгги лаҳзалардаги ғалаба
10.05.2014 19:59

“Навбаҳор” – “Истиқлол” – 1:0 (0:0). 10 май. Косонсой. “Марказий” ўйингоҳ. 486 томошабин. 
Ҳакамлар: З.Қодиров, Р.Самандаров, О.Жумаев, А.Раҳимов.
Назоратчи – Р.Серазиддинов.
“Навбаҳор”: 24. Дониёр Усмонов, 3. Ботир Тўрабоев (7. Мансур Саидов, 46), 4. Шукурали Пўлатов, 5. Раҳматулло Бердимуродов, 8. Азим Аҳмедов, 10. Алишер Маҳмудов (23. Абдумалик Абдуллаев, 73), 11. Отабек Валижонов, 18. Собир Ҳамидов, 22. Шаҳбоз Эркинов, 25. Элёр Жаҳонов (9. Илҳом Бойдедаев, 61), 47. Тимур Яфаров.
“Истиқлол”: 1. Отабек Холдоров, 5. Обид Ҳакимов, 6. Тимур Садиров, 14. Муроджон Султонов, 15. Жасур Мирзабоев (11. Жамолиддин Қўчқоров, 53), 17. Жамолиддин Нормирзаев, 18. Равшан Абдувоҳидов, 19. Ҳасанбой Эргашев, 22. Шоҳруз Норхонов, 23. Нодир Одилов (3. Расул Раҳмонбердиев, 86), 26. Исроил Турсунов.
Гол: Ш.Эркинов (89).
Огоҳлантиришлар: А.Аҳмедов (29) – Ж.Мирзабоев (6), Ж.Нормиразаев (13), Т.Садиров (78).
Мамлакат кубогининг нимчорак финал дастабки учрашувида “Истиқлол” билан куч синашган футболчиларимиз биринчи лига вакилини қийинчилик билан мағлубиятга учратишди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Шаҳбоз Эркинов томонидан киритилган ягона гол “Навбаҳор”га кичик устунликни тақдим этди. Учрашув хусусида тўхталиб ўтадиган бўлсак, 90 дақиқа давомида футболчиларимиз тўпни назорат қилиш борасида рақибдан устунлик қилишди. Лекин, рақиб дарвозасига йўл топишда қатор қийинчиликларга дуч келишди. Қайсидир маънода омад ҳам футболчиларимиздан юз ўгирди. Хусусан биринчи бўлимда Отабек Валижонов ва Шаҳбоз Эркиновлар урган голлари офсайд туфайли инобатга олинмади. Бир вазиятда Собир Ҳамидов рақиб посбони билан яккама-якка чиққан бўлсада, дарвозани нишонга ола билмади. Шунингдек, Отабек Валижонов ва Мансур Саидов томонидан йўлланган зарбалардан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
Дурангдан қониқмаган Бахтиёр Ашурматов танаффусдан кейин майдонга ҳужумкор футболчиларни тушириб, ғалабани кўзлади. Айнан шу тактик усул ўйин охирларида ўз сўзини айтди. Раҳматулло Бердимуродов томонидан етказиб берилган тўпдан кейин Шаҳбоз Эркинов рақиб жарима майдончаси ичидаги пала-партишликдан самарали фойдаланиб, “Истиқлол” дарвозасини нишонга олди. Айнан шу гол “Навбаҳор”нинг кичик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади. Шу тариқа чорак финал йўлланмаси тақдири жавоб учрашувига қолдирилди.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 23-тур

01.10.2017


Ўтган ўйинлар

21/09 Шўртан - Навбаҳор 3:3

16/09 Навбаҳор - Металлург 2:1

07/09 Машъал - Навбаҳор 2:1

26/08 Навбаҳор - Динамо 1:0

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

 

 

 

Турнир жадвали

Жамоа

Ў

Ю

О

1

Локомотив

21

14

45

2

Пахтакор

21

11

38

3

Бунёдкор

22

10

38

4

Бухоро

21

11

37

5

Насаф

20

11

35

6

Қўқон-1912

21

9

34

7

Машъал

20

9

33

8

Навбахор

22

8

33

9

Олмалиқ

20

8

31

10

Металлург

21

8

26

11

Қизилқум

21

6

26

12

Динамо

22

5

22

13

Сўғдиёна

20

6

22

14

Шўртан

22

6

20

15

Нефтчи

21

2

13

16

Обод

21

2

9

 

Олий лига-2017

21/09 "Локомотив" - "Пахтакор"

21/09 "Шўртан" - "Навбаҳор"

21/09 "Динамо" - "Бунёдкор"

22/09 "Машъал" - "Бухоро"

22/09 "Металлург"-"Қўқон-1912"

22/09 "Нефтчи" - "Сўғдиёна"

22/09 "Қизилқум" - "Олмалиқ"

22/09 "Обод" - "Насаф"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ