pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ўйинга мос бўлмаган натижа
02.05.2014 21:33

Бугун Ўзбекистон мамлакат чемпионатининг 7-тури "Бунёдкор" ҳамда "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги учрашув билан бошланди. Пойтахтнинг “Бунёдкор” клубига қарши ўйинда футболчиларимиз афсуски ижобий натижа қайд этишни уддасидан чиқа олишмади.

Гарчи ёрқин ўйин ўтказиб, гол уриш учун бир қатор қулай имкониятлар яратишларига қарамай, "лочинлар"дан шу куни омад юз ўгирди десак муболаға бўлмайди. Сабаби “Навбаҳор” ўйинчилари биринчи бўлимнинг ўзида Акбар Тўраев қўриқлаган дарвоза олдида бир нечта хавфли вазиятларни кўкка совуришди. Яфаров ва Эркиновларнинг боши билан берган зарбалари, кўнгилдагидек чиқмади. 22-дақиқага келиб Сергей Симоненконинг тўпга чиқишдаги хатосини Тўраев ўз ўрнини тарк этиб тўғирлади, акс холда Шаҳбоз Эркинов бу вазиятда бўш қолган дарвозани бемалол ишғол қилган бўларди. Биринчи бўлим охирларида эса Илҳом Бойдедаев бўш турган шерикларига тўп ошириш ўрнига ўзи зарба беришга урунди, лекин бундан наф чиқмади. Айтиш жоизки, учрашув давомида "Бунёдкор" футболчилари ҳам гол уриш учун вазиятлар яратишди. Асосан майдон эгалари узоқ масофадан зарбалар йўллашди, холос. Вазиятлардан бирида Олег Зотеев ҳимоячиларни доғда қолдириб гол уришга яқин келганди, аммо Хуршид Хўжаев ишончли ўйин кўрсатиб, дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолди.

Иккинчи бўлимда ҳам вакилларимиз яхши ўйин кўрсатишди. 53-дақиқада Бахтиёр Ёқубовнинг тепган тўпи дарвоза устунига тегиб қайтди. Агарда ушбу вазиятда омад жамоамиздан юз ўгирмаганида якуний натижа бошқача кўринишга эга бўлиши мумкин эди. Аммо, "Бунёдкор" орадан тўрт дақиқа ўтиб, ўз мақсадига эришди. Дилшод Жўраев тўп майдон марказидан ўнг қанотга Акмал Шораҳмедовга узатди. "Қалдирғочлар" ҳимоячиси жарима майдони ичида турган Воҳид Шодиевни тўп билан таъминлади. Рақиб ҳужумчисига эса ҳисобни очишда Хўршид Хўжаев ва Темур Яфаров қаршилик кўрсатишда ожизлик қилдилар. Учрашув охирларида эса мезбонлар таблодаги ҳисобни йирик кўринишга олиб келишди. Майдон марказида Азим Аҳмедов тўпни Сардор Рашидовга олдириб қўйганидан сўнг, Рашидов ҳам ўз номига гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Қўшиб берилган дақиқаларда эса яна ўша Рашидов ижросидаги бурчак тўпидан Олександр Пишур унумли фойдаланиб, учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди. Таъкидлаш лозимки, сўнгги гол дарвозабонимиз Хуршид Хўжаев тўпни қўлидан чиқариб юборгач содир бўлди. Илҳом Бойдедаев ҳам коптокни майдон ташқарисига чиқариб юборишга ожизлик қилди. Шу тариқа меҳмондан футболчиларимиз очкосиз қайтишди.

“Бунёдкор” – “Навбаҳор” – 3:0 (0:0). 2 май. Тошкент. “Жар” ўйингоҳи: 2746 томошабин.

Ҳакамлар: М. Муҳаммадеов, Х. Мирзааҳмедов, А. Снетков, С.Саттаров.

Назоратчи – С.Эрматов.

"Бунёдкор": 45.Акбар Тўраев, 2. Акмал Шораҳмедов, 5. Дилшод Жўраев, 6. Анвар Ғофуров, 11.Александр Пищур, 14. Вохид Шодиев (23. Саҳоб Жўраев, 90+1 ), 15. Ислом Иномов, 21. Сардор Рашидов 27. Сардор Собирхўжаев (24. Баходир Пардаев, 62), 33. Олег Зотеев (7. Алибобо Раҳматуллаев, 69), 40. Сергей Симоненко.

"Навбаҳор": 1. Хуршид Хўжаев, 5. Рахматилло Бердимуродов, 6. Бахтиёр Ёқубов (11. Отабек Валижонов, 75), 7. Мансур Саидов (23. Абдумалик Абдуллаев, 67), 8. Азим Аҳмедов, 9. Илҳом Бойдедаев, 22. Шаҳбоз Эркинов, 27. Роббим Ҳасанов, 33. Тохир Шамситдинов (10. Алишер Маҳмудов, 78), 47. Темур Яфаров, 50. Юрий Рижко.

Голлар: В. Шодиев (57), С. Рашидов (90), А. Пишур (90+2).

Огоҳлантиришлар: Р. Ҳасанов (16), Ю. Рижко (49), И. Бойдедаев (53) - А. Шорахмедов (57), О. Зотеев (68), С. Симоненко (76).

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Машъал

8

4

14

4. Навбахор

8

4

14

5. Динамо

7

4

13

6. Насаф

6

3

10

7. Бухоро

7

3

10

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Шўртан

7

3

9

11. Қизилқум

7

2

8

12. Олмалиқ

7

2

8

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

6

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ