pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" учрашувдан сўнг
26.04.2014 19:24

Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Даврон Файзиев қатнашди: “Бугун охирги марта матбуот анжуманига киришим бўлса керак. Чунки ҳар бир мураббийда ҳам чек-чегараси бўлади. Яқин кунлар ичида бир қарорга келишга аҳд қилдим. Қандай қарорга келишим эса сўзларимнинг ўзидан маълум. Натижа ижобий кўриниш олмаяптими, демак бу ерда мураббий айбдор. Қолганини муҳокама қилишга хожат бўлмаса керак. Балки жамоага янги мураббий келар. Ўйин тўғрисида гапирадиган бўлсам, дарвозамизга белгиланган пенальти жамоамизни руҳий томондан синдириб қўйди деб ўйлайман. Олдинги учрашувларда ҳам биринчи ўтказиб юборилган голдан кейин ана шундай руҳий тушкунлик юзага келмоқда. Жамоа ўз муаммоларини қанчалик тезкорлик билан бартараф этишни уддасидан чиқса, ижобий натижалар бўлади. Ўйин қизиқарли тарзда ўтди. Ҳисобни икки марта қисқартирган бўлсада, ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Назаримда бугун икки тенг кучли жамоа майдонда куч синашди. “Навбаҳор”да ҳам муаммолар борлигини билардик. Лекин, биздаги муаммолар наманганликларникидан ҳам аянчли аҳволда. Ўйиндаги ғалаба билан “Навбаҳор” футболчиларини табриклайман”. 
Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Навбаҳор" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди: “Табрик учун раҳмат. Ўйинни қийин кечиши олдиндан маълум эди. Негаки, “Сўғдиёна” жамоаси олдинги турларда бир қатор очколарни бой берганди. Шу сабабдан Наманганга очко олиш учун келишларини тахмин қилиш қийин эмасди. Бир сўз билан айтганда “Сўғдиёна” ёмон таассурот қолдирмади. Биринчи бўлимда меҳмонлар устунликка эришишди. Жиззахликларда юзага келган вазиятдан хабаримиз бор эди. Мамлакатимизнинг малакали мураббийларидан бири Даврон Файзиев қийин шароитда ҳам яхшигина жамоани шакллантиришга эришганлигини амалда исботламоқда. Фақатгина муаммолар ижобий натижаларни қўлга киритилишига имкон бермаяпти деб ўйлайман. Саидовни ҳужумчилар сонини ошириш мақсадида алмаштирдик. Икки нафар ҳужумчи билан ўйнашни мақсад қилганимиз учун Мансурни ўрнига бошқа футболчини майдонга туширдик. Назаримда мухлислар чиройли ўйинга гувоҳ бўлишди. Шу ўринда мухлисларимиздан жамоа номидан бир илтимосим бор. Ҳар доим ҳам футболда ҳужумкор ўйин кўрсатиб бўлмайди. Ўйин қовушмаган пайтда мухлисларимиз жамоани қизғин тарзда қўллаб туришса, футболчилар руҳан ўзларини яхши ҳис қилган ҳолда ҳаракат қилишади. Ғалаба билан ишқибозларимизни табриклайман”.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 12- тур

27.05.2017 19:00


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Қўқон-1912

12

6

23

3. Насаф

11

6

20

4. Машъал

12

5

18

5. Пахтакор

12

5

18

6. Бухоро

12

5

17

7. Навбахор

11

4

17

8. Олмалиқ

11

4

16

9. Динамо

12

4

15

10. Сўғдиёна

12

4

14

11. Қизилқум

12

3

14

12. Шўртан

11

4

12

13. Металлург

11

3

11

14. Бунёдкор

10

2

11

15. Нефтчи

11

2

10

16. Обод

12

2

9

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ