pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Голлар шоуси остидаги ғалаба
26.04.2014 19:18

Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўйин “Навбаҳор” учун осон ўтмаслиги олдиндан маълум эди. Жиззахликлар дастлабки бешта тур давомида кўплаб очколарни йўқотишгани боис уларда ижобий натижа учун курашишдан ўзга йўл қолмаганди. Амалда Даврон Файзиев шогирдларини буни исботлашга эришишди. Биринчи бўлимда меҳмонлар майдон эгаларини кескин ҳужумлар ташкил этиши учун имкон беришмади. Шу сабабли, футболчиларимиз дстлабки 45 дақиқаликда ўз ўйинларини кўрсата олишмади. Кам сонли вазиятлар ҳар икки томон футболчилари юзага келтиришган бўлсада, ҳеч кимга гол уриш насиб этмади.
Танаффусга қадар бироз зерикарли тус олган ўйинга гувоҳ бўлган мухлислар иккинчи бўлимда голлар шоусига гувоҳ бўлишди. Чемпионатнинг дастлабки турларида гол ура олмаган Шаҳбоз Эркинов қисқа фурсат ичида учта гол уриб, илк “хет-трик” муаллифига айланди. Дастлаб Валижоновга ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтини аниқ амалга оширган Шаҳбоз кейинчалик Валижонов ва Маҳмудовлар томонидан етказиб берилган тўпларни дарвозага йўллашга муаффақ бўлди. Эркинов урган голлар оралиғида эса Илёс Қурбонов ҳам “дубль” қайд этишга эришди. Аввалига Илёс “Навбаҳор” посбони Хўжаев билан яккама-якка вазиятда гол урди. Кейин эса жарима зарбасини голга айлантирди. Меҳмонларнинг иккинчи голидан сўнг ҳужумга ўтган футболчиларимиз ҳисобдаги фарқни яна иккитага етказиб қўйишди. Учрашув қаҳрамони Шаҳбоз Эркинов Абдумалик Абдуллаевни гол уришига ёрдам бериб юборди.
Учрашувнинг қолган вақтини хотиржамлик билан ўтказган футболчиларимиз чемпионатдаги учинчи ғалабани қўлга киритишди.
“Навбаҳор” – “Сўғдиёна” – 4:2 (0:0). Косонсой. «Марказий» ўйингоҳ:  5430 томошабин.
Ҳакамлар: Р.Бобомуродов, Р.Самандаров, О.Жумаев, А.Раҳимов.
Назоратчи – В.Валицкий.
“Навбаҳор”: 46. Хуршид Хўжаев, 3. Ботир Тўрабоев, 4. Шукурали Пўлатов, 5. Раҳматулло Бердимуродов, 7. Мансур Саидов (23. Абдумалик Абдуллаев, 46), 10. Алишер Маҳмудов, 11. Отабек Валижонов, 22. Шаҳбоз Эркинов, 25. Элёр Жаҳонов (9. Илҳом Бойдедаев, 46), 27. Роббим Ҳасанов (18. Собир Ҳамидов, 70), 50. Юрий Рижко.
“Сўғдиёна”: 1. Александр Меленчук, 4. Элёр Орипов, 5. Илёс Қурбонов, 6. Аюбхон Нўъмонов (17. Санжар Рашидов, 74), 7. Расул Ҳайитов, 13. Рустам Аъзамов (8. Ботир Каримжонов, 79), 14. Ориф Мамажонов (23. Бобур Қосимов, 46), 18. Сардор Эминов, 19. Суҳроб Қобилов, 20. Вусол Магерамов, 24. Асил Бегимқулов.
Голлар: Ш.Эркинов (52-пен., 65,72), А.Абдуллаев (76) - И.Қурбонов (68,75).
Огоҳлантиришлар: Б.Тўрабоев (30), О.Валижонов (40), Ш.Эркинов (69) – Р.Аъзамов (28), Р.Ҳайитов (43), А.Нўмонов (57).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Машъал

8

4

14

4. Навбахор

8

4

14

5. Динамо

7

4

13

6. Насаф

6

3

10

7. Бухоро

7

3

10

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Шўртан

7

3

9

11. Қизилқум

7

2

8

12. Олмалиқ

7

2

8

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

6

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ