pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ёшларимизнинг ишончли ғалабаси
25.04.2014 21:10

Ёшлар биринчилигининг навбатдаги турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси билан куч синашган ёшларимиз ишончли ғалабани қўлга киритишди. Бешта тур якунларига кўра тўрт очко билан мусобақа жадвалида 11-ўриндан жой олган “Навбаҳор” ёшлари ушбу ютуқдан кейин икки поғонага кўтарилишга эришишди. Учрашувни ҳужумкор руҳда бошлаган ёш “лочинлар” илк ҳужумниёқ гол билан якунлашди. Акбаршо Рашидхановнинг бурчакдан ошириб берган тўпидан кейин Илҳом Комилов кутилмаганда ўз дарвозасини нишонга олиб, автогол муаллифи бўлди. Бундай бўлишига эса Рашидхановнинг бурама зарбаси сабаб бўлганлигини эътироф этиш жоиз. Устунликни қўлга олган ёшларимиз танаффусга қадар ҳисобдаги фарқни иккитага оширишга эришдилар. Азим Аҳмедов 32 метрлардан белгиланган жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга оширди. Аслини олганда “Сўғдиёна” посбони хавфни бартараф этиши ҳам мумкин эди. Бироқ, тўпни майдон ташқарисига чиқиб кетишини мўлжаллаган дарвозабон хатоликка йўл қўйди. 
Иккинчи бўлимда ҳам ҳужумкорликка зўр берган ёшларимиз йирик ҳисобдаги ғалабани ҳам таъминлашлари мумкин эди. Лекин, бир қатор вазиятлар қўлдан бой берилди. Қолаверса, танаффусдан кейин захирадан майдонга туширилган Аъзам Алиев пенальтидан ҳам фойдалана олмади. Биринчи бўлимда хатога йўл қўйган Ашурматов тўпни қайтиришга эришди. Футболчиларимиз 20 дақиқадан ошиқ вақт давомида сон жиҳатидан устунликка эга бўлишсада, жиззахликлар дарвозасига бошқа тўп кирита олишмади. Ўз навбатида “Сўғдиёна” ёшларининг уринишларидан ҳам ҳеч қандай наф чиқмади.
«Навбаҳор» – «Сўғдиёна» – 2:0 (2:0). 25 апрель. Тўрақўрғон. “Ёшлик” ўйингоҳи. 251 томошабин.
Ҳакамлар: А.Раҳимов, Р.Фозилов, Р.Ғофуров, А.Ражаббаев.
Назоратчи – В.Валицкий.
“Навбаҳор”: И.Жўраев, Т.Шамситдинов (Х.Юнусов, 70), С.Тошпўлатов, Т.Яфаров, Р.Ўринов (И.Исмаилов, 86), С.Теляков (И.Абдуллаев, 85), Б.Шарофиддинов, А.Аҳмедов (А.Алиев, 46), М.Расулов (Д.Умаралиев, 46), А.Рашидханов (А.Умаров, 63), А.Турғунбоев (Д.Маликов, 55).
“Сўғдиёна”: Н.Ашурматов, Ф.Ҳасанбоев, Д.Икрамов, И.Комилов (Э.Орипов, 46), Б.Турсунов (А.Исломов, 53), З.Ортиқов (Ж.Ҳазратқулов, 62), Б.Каримжонов, С.Қаҳҳоров (А.Бегимқулов, 53), Ж.Ҳакимов (А.Абдураҳмонов, 46), Н.Ибрагимов, С.Рашидов (Б.Қосимов, 46).
Голлар: И.Комилов (2–автогол), А.Аҳмедов (31).
Амалга оширилмаган пенальти: А.Алиев (68, «Навбаҳор»).
Огоҳлантиришлар: Т.Шамситдинов (64), И.Жўраев (75) – Д.Икромов (53), Б.Қосимов (65), А.Бегимқулов (68).
Четлатиш: Д.Икромов (70, 2–огоҳлантириш).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 18- тур

19.08.2017


Ўтган ўйинлар

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

17

12

39

2. Қўқон-1912

17

8

30

3. Насаф

17

9

29

4. Пахтакор

17

8

28

5. Бухоро

17

8

27

6. Бунёдкор

17

6

25

7. Навбахор

17

6

25

8. Олмалиқ

17

6

25

9. Машъал

17

6

24

10. Металлург

17

7

23

11. Қизилқум

17

5

21

12. Динамо

17

5

19

13. Шўртан

17

8

19

14. Сўғдиёна

17

5

18

15. Нефтчи

17

2

12

16. Обод

17

2

9


 

Олий лига-2017

18/08 "Металлург"-"Локомотив"

18/08 "Насаф" - "Бунёдкор"

18/08 "Динамо" - "Пахтакор"

19/08 "Нефтчи" - "Навбаҳор"

19/08 "Қизилқум"-"Қўқон-1912"

19/08 "Машъал" - "Шўртан"

19/08 "Олмалиқ" - "Сўғдиёна"

19/08 "Обод" - "Бухоро"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ