pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ғузордан иродали ғалаба билан
19.04.2014 21:32

Мамлакат кубогининг 1/16 финалида “Навбаҳор” Ғузорнинг “Шўртан” клуби билан куч синашди. Мазкур учрашув арафасида таркибда айрим йўқотишлар юзага келганлигини эътироф этиш жоиз. Хусусан, ПФЛ Дониёр Усмонов, Раҳматилло Бердимуродов, Тимур Яфаров, Элёр Жаҳонов ва Азим Аҳмедовларни майдонга тушишларига рухсат бермади. Жамоамиз ПФЛ олдидаги мажбуриятларни тўлиқ бажармаганлиги сабабли, юқорида номлари келтирилган футболчиларнинг лицензия муддатлари узайтириб берилмади. Шундай ҳолат юзага келган бўлсада, жамоамиз аъзолари ҳеч нарсага эътибор қаратмай тўп суриб, якунда иродали ғалабани қўлга киритишди.
Учрашув бошларида “Шўртан” футболчилари ҳисобни очишга эришишди. Мезбонларнинг навбатдаги ҳужумлари чоғида тўп рикошет усулида Хўжаев қўриқлаётган дарвоза тўридан жой олди. Тезкор футболчиларимиз руҳиятини чўктиргани йўқ. Яъни жамоамиз майдонда хотиржамлик билан тўп суриб, танаффусга қадар ҳисобни тенглаштиришни уддасидан чиқди. Алишер Маҳмудов чамаси 22 метрлардан белгиланган жарима зарбасини ажойиб тарзда амалга ошириб, Тожибоев дарвозасини нишонга олди. Иккинчи бўлим ўрталарида “Шўртан” иккинчи бор ҳисобда олдинга чиқиб олиш имконига эга бўлганди. Александр Востриков Хўжаев дарвозасига белгиланган пенальтини амалга ошира олмади. Востриковнинг тепган тўпи дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. 72–дақиқада эса Мансур Саидов Абдумалик Абдуллаевни рақиб посбони билан “учрашув”га чиқарди. Абдумалик эса ўзига яратилган имкониятдан самарали фойдаланиб, ғалабани таъминловчи гол муаллифига айланди. 
“Навбаҳор” мамлакат кубогининг нимчорак финалида биринчи лиганинг яна бир вакили – Тошкентнинг “Истиқлол” жамоаси билан баҳс олиб боради. Кейинги босқичдан бошлаб, рақиблар уйда ва сафарда тизими асосида ғолиб номини аниқлашади. Дастлабки ўйин режага кўра 10 ёки 11 май куни “Навбаҳор” майдонида бўлиб ўтади. Жавоб учрашувларини ўтказиш санаси сифатида эса 27 ва 28 май кунлари кўрсатилган.
«Шўртан» – «Навбаҳор» – 1:2 (1:1). Ғузор. 4783 томошабин.
Ҳакамлар: М.Муҳамедов, А.Усмонов, Т.Гайнулин, С.Сатторов.
Назоратчи - Б.Галеев.
"Шўртан": Э.Тожибоев, Қ.Маҳаммаджонов, О.Каримов, В.Клишин, А.Бобоев, У.Эшмуродов, Э.Интизомов, А.Востриков, З.Раупов, Ғ.Ғуломов, Ш.Насибуллаев.
Захира: Р.Абдулов, М.Маҳмудов, Ш.Хурсанов, И.Каримов, Ҳ.Ғофуров, Ғ.Раҳмонов, М.Тошматов.
"Навбаҳор": Х.Хўжаев, Б.Тўрабоев, Ш.Пўлатов, Б.Ёқубов, И.Бойдадаев, А.Маҳмудов (А.Абдуллаев, 62), С.Ҳамидов (М.Саидов, 46), Ш.Эркинов (А.Алиев, 75), Р.Ҳасанов, Т.Шамсиддинов, Ю.Рижко.
Голлар: Э.Интизомов (6) – А.Маҳмудов (34), А.Абдуллаев (72).
Амалга оширилмаган пенальти: А.Востриков (64, «Шўртан»).
Огоҳлантиришлар: А.Бобоев (25), У.Эшмуродов (29), Э.Интизомов (39) – И.Бойдедаев (45), Б.Тўрабоев (60), Т.Шамсиддинов (64), А.Алиев (80), М.Саидов (86).

 

Навбатдаги учрашув

Ўзбекистон кубоги,

1/8 финал

23.05.2017


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ