pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Бахтиёр Ашурматов: “Юзимиз ёруғ бўлди”
06.04.2014 19:14

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди: - Ўйин ҳақида нима ҳам дейиш мумкин. “Нефтчи”га қарши учрашувдаги дуранг биз учун мағлубиятдек туюлганди. Мухлисларимизнинг айримлари ушбу дурангдан фожеа ясашганди. Бу борада айрим эътирозлар ҳам бўлганди. Ушбу ғалаба “Навбаҳор”ни ёқтирмайдиган айрим ишқибозлар учун муносиб жавоб бўлди. Жамоага келганимдан кейин таниш билишчилик қилганим йўқ. Шу сабабли ҳам бу ўйинчини олмагандинг, таркибга қўшган футболчиларинг бўш ўйин кўрсатмоқда деган эътирозлар билдирилганди. Йигитлар бор куч ва маҳоратларини ишга солган ҳолда ҳаракат қилишди. Бугунги учрашувдаги рақибимиз жиддий жамоалардан бири эди. Айни пайтдаги таркиб билан “Насаф” бир неча йиллардан бери ҳаракат қилиб келмоқда. Бир сўз билан айтганда, Бердиев Қаршида яхшигина жамоани шакллантиришга эришган. Бежизга 2013 йилнинг Ўзбекистондаги энг яхши мураббийи бўлмаганди. Бунда жамоага қарши ўйнаш осон бўлмасди. Мухлисларимиз ишончини қозониш учун ҳам ғалаба қозонишимиз шарт эди. Шу сабабли, майдонга фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушгандик. Худога шукурки, якунда уч очкони қўлга киритиб, мухлислар ва раҳбарият олдида юзимиз ёруғ бўлди.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ