pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Насаф” мағлуб этилди
06.04.2014 19:05

Чемпионатнинг навбатдаги турида жамоамиз Қаршининг “Насаф” клубини қабул қилди. Шу кунга қадар Косонсойда ўтказилган ўйинларда футболчиларимиз ғалабани қўлга кирита олмаганликлари боис бу сафар майдонга фақат ғалабани кўзлаган ҳолда тушишди. Ўз навбатида совринли ўринлар учун курашаётган Бердиев жамоасини ҳам Косонсойга шунчаки саёҳат учун келмаслиги олдиндан маълум эди. Бир сўз билан айтганда ҳар икки томон ҳам фақат ғалабани кўзлаётганди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳар икки жамоа футболчилари ҳам фаоллик билан тўп суришга интилишди. Даврозалар олдида хавфли вазиятларни яратиш орқали гол уришга ҳаракат қилишди. Бўлим ўрталарида “Навбаҳор” ҳисобни очишни уддасидан чиқди. 23-дақиқада Алишер Маҳмудов Отабек Валижоновнинг тўп оширишидан кейин чамаси 18 метрлардан аниқ зарба йўллаб, Суюнов дарвозасини нишонга олди. Ушбу вазиятда Суюнов яқин бурчакка йўналтирилган тўпни қайтиришга ҳарчанд уринмасин, буни уддасидан чиқа олмади.
Учрашувнинг иккинчи бўлимида “Насаф” катта куч билан олдинга ўтишга мажбур бўлди. Футболчиларимиз ҳимояга жиддий эътибор қаратган ҳолда 1:0 ҳисобини сақлаб қолишни уддасидан чиқишди. Шу тарика, жамоамиз 2005 йилдан бери қаршиликларни Наманганда мағлуб эта олмаётганди. Бир неча йиллик танаффусдан кейин “Насаф”дан устун келган “Навбаҳор” мусобақа жадвалида бешинчи ўринга кўтарилиб олди. Қолаверса, футболчиларимиз жорий йилги мавсум ҳисобидан ўз майдонидаги илк ғалабани тантана қилди.
“Навбаҳор” – “Насаф” – 1:0 (1:0). Косонсой. “Марказий” ўйингоҳи. 9229 томошабин.
Ҳакамлар: В.Коваленко, Р.Ильсяов, М.Саидқосимов, А.Мўминов.
Назоратчи – Р.Айтеков.
«Навбаҳор»: 46. Хуршид Хўжаев, 4. Шукурали Пўлатов, 5. Раҳматулло Бердимуродов, 7. Мансур Саидов (9. Илҳом Бойдедаев, 58), 8. Азим Аҳмедов (18. Собир Ҳамидов, 44), 10. Алишер Маҳмудов (21. Аъзам Алиев, 73), 11. Отабек Валижонов, 23. Абдумалик Абдуллаев, 27. Роббим Ҳасанов, 33. Тоҳир Шамсиддинов, 50. Юрий Рижко.
«Насаф»: 25. Элдорбек Суюнов, 4. Мақсуд Каримов, 5. Ботир Қораев (7. Акрам Баҳриддинов, 79), 9. Илҳом Шомуродов, 16. Алишер Юсупов (28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 46), 17. Артур Геворкян (С), 20. Эркин Бойдуллаев, 23. Шерзод Аъзамов, 27. Илҳом Юнусов, 34. Фарруҳ Сайфиев, 41. Азамат Алланиёзов (10. Кенжа Тўраев, 46).
Гол: А.Маҳмудов (23).
Огоҳлантиришлар: Т.Шамсиддинов (83), Х.Хўжаев (86) – А.Геворкян (57), Ш.Аъзамов (65).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

15

11

35

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

15

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Бунёдкор

15

5

21

8. Машъал

15

5

20

9. Металлург

15

6

20

10. Қизилқум

15

5

20

11. Динамо

15

4

19

12. Навбахор

15

4

19

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ