pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Навбаҳор" - "Насаф" (онлайн)
06.04.2014 15:18

2005 йилдан буён давом этиб келаётган нохуш анъанага чек қўйилди. Бугун "Насаф" мағлуб этилди.

Ўйин тугади. "Навбаҳор" - "Насаф" 1:0. Мавсумдаги ўз майдонимиздаги дастлабки ғалаба билан барчангизни табриклаймиз.

91. Футболчиларимиз толиқишди. Олдинга ўтишга хол қолмаяпти. Тохир Шамсиддинов белида оғриқ сезиб тиббий ёрдам сўраяпти. Коваленко бу вазиятни беэътибор қолдирди.

90. Иккинчи бўлимдаги тўхталишлар ўрнига Коваленко 4 дақиқа қўшиб берди.

89. Роббим Ҳасанов майдонда тибий хизматга мухтож холатда ётибди. "Насаф" томондан фэйрғплэйдан асар ҳам йўқ. Ашурматов Бердиевга эътироз билдиряпти.

87. Юнусовга жавоб тариқасида Отабек Валижонов ҳам ўз омадини синаб кўрди. Ярим ҳимоячимиз зараси гарчи аниқ бўлсада Элдор Суюновга қийиналмай тўга эгалик қилди.

86. Илҳом Юнусовнинг чамаси 20 метрлардан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди.

83. Тохир Шамсиддинов Фарруҳ Сайфиевга қарши қўпол ҳаракат қилгани учун сариқ карточка олди.

80. Артур Геворкянни Илҳом Бойдедаев қўполлик билан тўхтатди. Жарима тўпи ижросидан сўнг Мақсуд Каримов боши билан хавфли зарба берди. Бахтимизга копток ноаниқ кетди.

78. "Насаф" таркибида сўнгги ўзгариш: Ботир Қораевни майдонда Акрам Бахриддинов алмаштирди.

77. Отабек Валижонов узоқ масофадан Элдор Суюнов дарвозасини нишонга олишга урунди. Бироқ, зарбага аниқлик етишмади.

75. Коваленко Фарруҳ Сайфиевга нисбатан Тохир Шамсиддионов қўполлик ишлатди деб топди. Артур Геворкян чап қанотда белгиланган нуқатадан хаводан оширган тўпига қаршиликлардан ҳеч ким етиб келолмасди.

72. "Навбаҳор" таркиида сўнгги ўзгариш: Алишер Маҳмудов ўрнига Аъзам Алиев майдонга тушди. Сардорлик боғичини Алишер Илҳом Бойдедаевга топширди.

68. "Насаф" бутун таркиб билан "Навбаҳор" майдони томонга ўтиб олди.

64. Катта тезликда қарши ҳужумга ўтган Отабек Валижоновни Шерзод Аъзамов қўполлик билан тўхтатди ва хақли равишда огоҳлантирилди.

62. Артур Геворкян ва Илҳом Бойдедаев тўқнашиб кетишди. Ҳар икки футболчини боши лат еган. Шифокорлар уларга ёрдам кўрсатишди.

60. Артур Геворкян бурчак тўпини ўйинга киритди. "Насаф" ҳисобни тенглашга жуда яқин турганида, Хуршид Хўжаев муқаррар голдан жамоани сақлаб қолди.

58. "Навбаҳор" сафида иккинчи ўзгариш: Мансур Саидов ўрнига Илҳом Бойдедаев майдонга тушди.

56. Артур Геворкян Отабек Валижоновни қўполлик билан тўхтатгани учун Валентин Коваленко арманистонлик ўйинчига сариқ карточка кўрсатди.

55. Каримовни алдаб ўтиш йўлини Собир Ҳамидов топганида қулай вазиятга чиққан бўларди. Аммо биз ўйлагандек бўлиб чиқмади.

52. Жарима худудимизда турган Илҳом Шомуродовга тўпни тепишга Юрий Рижко йўл қўймади.

50. Ҳозирча кичик устунлик "Насаф" вакилларида. Жамоамиз эса қарши ҳужумларни пойлаяпти.

46. "Насаф" таркибида иккита ўзгариш: Азамат Алланиёзов ўрнига Кенжа Тўраев, Алишер Юсупов ўрнига Шуҳрат Муҳаммадиев майдонга тушди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида якунланди.

45. Бош хакам Коваленко биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берди.

44. Азим Аҳмедов вазиятлардан бирида жарохатланди. Унинг ўрнига Собир Ҳамидов майдонга тушди.

41. Мансур Саидовни ўнг қанотда қўполлик билан йиқитишди. Рахматилло Бердимуродов шерикларига тўп оширди. Алишер Маҳмудовга етиб келган коптокни сардоримиз назорат қилолмади.

38. Ҳимоя қўрғонимиз бехато ҳаракат қилаётганидан "Насаф" қандай қилиб дарвозамиз олдида хавф туғдиришни билмаяпти.

35. Учинчи бор худди ўша нуқтадан Маҳмудов жарима зарбасини амалга оширди. Бу сафар футболчимиз тўпни тўғри Элдор Суюнов қўриқлаётган дарвозага йўналтирди. Лекин ноаниқ.

32. Алишер Маҳмудов яна чап қнаотда белгилланган жарима тўпини меҳмонлар дарвозаси томон оширди. Тўп Абдумалик Абдуллаевга етиб келганди, аммо ҳужумчимиз гол ура олмади. Унинг устига Абдуллаев ўйиндан ташқари холатда ҳам қолиб кетганди.

31. "Навбаҳор" қарши ҳужумлари жуда хавфли кўриниш хосил қилпяти. Отабек Валижонов зарба беришга урунганида ҳимоячилар унинг йўлига тўғаноқ бўлишди.

30. Азим Аҳмедов ва Артур Геворкян ўртасида кичик келишмовчилик юзага келди. Хакам ҳар икки спортчини тинчликка чорлади.

29. Футболчиларимиз тўлиқ таркиб билан ўз майдонларида ҳаракатланишмоқда. "Насаф" ҳисобни тенглаш учун астойдил уруняпти.

24. Бердиев шогирдлари вазиятни ўнглаш учун олдинга ўтишга ҳаракат қилишяпти. Чап қанотдан жарима майдонимиз ичига оширилган тўпга ҳеч ким кетиб келолмади.

22. ГОООООООООООООООООООООООЛ!!!! Алишер Маҳмудов 18 метрлардан аниқ зарба билан "Насаф" дарвозасининг юқори чап бурчагига тўпни аниқ йўллади. Ҳисоб 1:0. Маҳмудовга тўпни Отабек Валижонов етказганди.

20. "Насаф" ярим ҳимоячиси Артур Геворкян чамаси 20 метрлардан жуда кучли ва аниқ зарба берди. Хуршид Хўжаев бу вазиятда ўз махоратини кўрсатди.

18. Отабек Валижоновга тиббий штаб ёрдам кўрсатди. Рақиб тўпни майдонга чиқариб юборди. Халол ўйин қоидаларига амал қилган холатда вакилларимиз тўпни "аждарлар"га қайтариб беришди.

17. Отабек Валижоновга нисбатан меҳмонлар чап қанотда қўполлик ишлатишди. Алишер Маҳмудов тўпни жарима майдонига узатди. Тўп тўғри Юрий Рижко оёғига келаётганида "Насаф" ҳимоячилари қаршлик кўрсатиб, хавфни бартараф этишди. Ўйиндаги устунлик "Навбаҳор" томонида.

14. Роббим Ҳасанов ҳам Аҳмедов сингари олис масофадан қаршиликлар дарвозасини ишғол қилишга урунди. Аммо Элдор Суюнов бу сафар ҳам қийинчиликсиз тўпга эгалик қилди.

13. Абдумалик Абдуллаев сари унинг жамоадошлари тўп узатишди. "Насаф" дарвозабони тўпга биринчи тўлиб етиб келди.

9. "Насаф" дарвозаси сари биринчи зарбани Азим Аҳмедов узоқ масофадан йўллади. Ярим ҳимоячимизнинг тепган тўпи Суюновга қийичилик туғдирмади.

6. Ҳозирча ўйин асосан майдон марказида кечмоқда. Томонларнинг олдинга ўтишлари эса муваффақиятсизлик билан якунланмоқда.

4. "Лочинлар" одатдагидек 4-5-1 тактикасида ўйнашмоқда.

2. Биринчи дарвоза олдида хавфли вазият мезбонлар томонида яратилди. Отабек Валижоновнинг рақиб жарима майдонига чап қанотдан оширган тўпи бироз ноаниқ йўналиш олди.

1. Коваленко хуштаги билан учрашувга старт берилди

Жамоалар майдонга тушишмоқда. Бугун майдон эгалари "Навбаҳор" тўқ-қизил, меҳмонлар "Насаф" ўйинчилари кўк либосда ҳаракат қилишади.

Бугун Ўзбекистон чемпионати 4- тур доирасидан ўрин олган "Навбаҳор" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтади. Ҳар икки томон вакиллари Косонсойдаги ўйингоҳга етиб келишган. Футболчилар енгил чигалёзди машқларни бажаришга майдонга тушишди. Жамоалар таркиби маълум бўлган.

Жамоамиз бугунги учрашувни қуйидаги таркибда ўтказади: 46. Хуршид Хўжаев, 4. Шукурали Пўлатов, 5. Раҳматулло Бердимуродов, 7. Мансур Саидов, 8. Азим Аҳмедов, 10. Алишер Маҳмудов (С), 11. Отабек Валижонов, 23. Абдумалик Абдуллаев, 27. Роббим Ҳасанов, 33. Тоҳир Шамсиддинов, 50. Юрий Рижко.
Захира: 24. Дониёр Усмонов, 3. Ботир Тўрабоев, 9. Илҳом Бойдедаев, 18. Собир Ҳамидов, 21. Аъзам Алиев, 22. Шаҳбоз Эркинов, 25. Элёр Жаҳонов.
“Насаф” таркиби: 25. Элдорбек Суюнов, 4. Мақсуд Каримов , 5. Ботир Қораев, 9. Илҳом Шомуродов, 16. Алишер Юсупов, 17. Артур Геворкян (С), 20. Эркин Бойдуллаев, 23. Шерзод Аъзамов, 27. Илҳом Юнусов, 34. Фарруҳ Сайфиев, 41. Азамат Алланиёзов.
Захира: 30. Ўткир Юсупов, 7. Акрам Баҳриддинов, 10. Кенжа Тўраев, 14. Лазиз Убайдуллаев, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 29. Улуғбек Дадабоев, 32. Ҳамза Каримов.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ