pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Мавсумдаги илк ғалаба
05.04.2014 19:00

Ёшлар биринчилигининг навбатдаги турида “Насаф”ни қабул қилган “Навбаҳор” ёшлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Дастлабки учта турда атиги бир очко жамғарган ёшларимиз мавсумдаги илк ғалабани қўлга киритишди. Ўз навбатида Қаршининг “Насаф” жамоаси ёшлари Тўрақўрғондаги ўйинга қадар мағлубиятга учрашмаганди. Битта ғалаба ва икки дуранг қайд этган қаршиликлар мусобақа жадвалида еттинчи ўринни банд этиб туришганди. 
Мазкур учрашувда “Навбаҳор” ёшлар жамоасининг бир қатор футболчилар майдонга туша олишмасди. Таркибдан ўрин бир қатор олган ўйинчилар “Баркамол Авлод” Республика мусобақасига жалб этилишгани сабабли, Тошкентда саралаш турнирида қатнашишаётганди. Шу сабабдан Аҳмаджон Холмирзаев “Насаф”га қарши ўйинга асосан олдинги ўйинларда захирада қолиб кетаётган футболчилар билан бирга тайёргарлик кўрди. Якунда эса натижа ижобий кўриниш олди.
Учрашувнинг дастлабки қисмида “Насаф” футболчиларида ҳисобни очиш учун яхшигина имконият юзага келганди. Аммо, қаршиликлар вакили Ғолиб Ғайбуллаев пенальтини амалга ошира олмади. Аниқроғи футболчи томонидан тепилган тўпни Ислом Жўраев маҳоратини намойиш этган ҳолда қайтариб қолди. Дарвозабоннинг хатти-ҳаракатидан руҳланган ёшларимиз танаффусга қадар ҳисобни очишга эришишди. Жаримадан узатиб берилган тўпни Омон-Биик Ҳалилов боши билан Наумов қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди.
Танаффусдан кейин ўйин яна кескин тус олди. Учрашув якунланиши арафасида захирадан майдонга тушган Соҳиб Абдуллаев рақиб жамоа ҳимоячиларини доғда қолдирган ҳолда иккинчи гол муаллифига айланди. Ўйиндаги тўхталишлар учун қўшиб берилган вақт ўтиб бораётган бир паллада “Насаф” футболчилари ҳисобни қисқартиришга эришишди.
Учрашувни ёшларимиз қуйидаги таркибда ўтказишди: Ислом Жўраев, Раҳмон Ўринов, Омон-Биик Ҳалилов, Ботир Тўрабоев (Шоҳруҳ Ғуломов, 86), Тимур Яфаров (Дурбек Умаралиев, 46), Муҳаммад Расулов (Соҳиб Абдуллаев, 64), Аъзам Алиев, Фарруҳ Тошпўлатов (Баркамо Акрамов, 66), Билол Шарофиддинов (Соҳиб Ботирханов, 86), Сардор Теляков (Муслим Саитбаев, 85), Шоҳруҳ Сайфиддинов (Иброҳим Исмаилов, 75).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ