pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Бахтиёр Ашурматов: “Мухлисларга раҳмат”
29.03.2014 20:56

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” устози Бахтиёр Ашурматов ОАВ вакилларининг саволларига жавоб қайтарди: “Учршувни мухлислар интиқлик билан кутишганди. Афсуски, ишқибозларимиз кутган ўйинни кўрсата олмадик. Футболчиларимиз устунликка эришиб, ижобий натижа учун бор кучларини беришди. Шогирдларим мухлислар хурмати учун ҳам борларини бериб ҳаракат қилишди. Гарчи ютуқни қўлга кирита олмаган бўлсакда, мухлисларимиз жамоамизни қўллаб-қувватлашди. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдириб ўтаман. Ўйин якунланишига беш дақиқа қолганида, ҳимояда эътиборни йўқотганлигимиз боис ғалабани бой бердик. Шундай тарзда ишлашда давом этадиган бўлсак, кейинги турларда ижобий натижаларга умид қилсак бўлади. Чемпионат бошланиши олдидан ҳам, ҳозир ҳам йигитларга доим ўйинимизга мухлислар баҳо беришади деб айтиб келганман. Дуранг қайд этганимиз учун ишқибозларимизни кайфиятлари тушкин бўлсада, жамоамиз кўрсатган ўйиндан қониқиш ҳосил қилганликлари учун миннатдорчилик билдирган ҳолда ўйингоҳни тарк этишди. Фарғоналиклар дастлабки икки турдаги мағлубиятдан кейин уларни ютқазишга ҳаққилари йўқ эди. Лекин, ўйин давомида “Нефтчи”ни дуранг учун курашганлиги яққол кўзга ташланди. Камчиликда қолганимизда ҳам уларни шошилмасдан ҳаракат қилганликлари ҳам фикримга мисол бўла олади. Очиғини айтганда, рақиб ёки ҳакамлар ҳақида гапиришни ёқтирмайман. Футболчиларга доимо биринчи навбатда одамгарчилик ва инсонийликни қўйинглар деб уқтириб келаман. Агар рақиб жамоаси тўпни майдон ташқарисига жароҳат туфайли чиқариб юборган бўлса, тўпни қайтариб беринглар ёки бўлса рақиб жамоа футболчиси жароҳат олган чоғда тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбориш талабини қўяман. Учрашувда “Нефтчи” футболчилари ҳалол ўйин қоидасига амал қилишмади. Яъни футболчиларимиз жароҳат олган ҳолатда тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишган бўлсада, рақиб уни бизга қайтариб бермади. Буни нотўғри деб ўйлайман. Футболчимиз жароҳат олган пайтда рақибни тўпни ташқарига чиқариб юбормасдан ўйнаши мумкин. Бироқ, бизникилар чиқариб юборган тўпни қайтаришлари керак эди деб ўйлайман”.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ