pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Муросасиз ўйиндаги дуранг
29.03.2014 20:02

Навбатдаги «водий дерби»сини кескин ва муросасиз руҳда ўтиши олдиндан маълум эди. Фарғоналиклар чемпионатнинг дастлабки икки турида мағлубиятга учраганликлари учун уларни “яраланган шер”га қиёслаш мумкин эди. “Навбаҳор” эса Бухоро сафаридан ғалаба қайтгач, “Нефтчи”ни мағлуб этишга ҳаракат қилиши аниқ эди. Якунда тахминлар ўзини ҳар томонлама оқлади. Жамоалар 90 дақиқа давомида майдонда бор маҳоратларини ишга солган ҳолда ҳаракат қилишди. 
Учрашувнинг биринчи бўлим давомида футболчиларимиз тўлиқ устунликка эга бўлишсада, рақиб дарвозасига йўл топа олишмади. Фарғоналиклар эса асосий эътиборни ҳимояга қаратиб, дуранг қайд этиш илинжида келганликларини амалда намойиш этишди. Меҳмонларни ҳимояга жиддий эътибор қаратиши эса “Навбаҳор” футболчиларига ҳужумларни самарали якунлаш имкониятини бермади.
Танаффус пайтида мураббийларидан тегишли кўрсатмаларни олиб майдонга тушган “Нефтчи” футболчилари ҳужумкорликни оширган ҳолда ҳаракат қилишди. Бунинг самараси ўлароқ Рўзим Аҳмедовда гол уриш учун жуда қулай имконият бўлганди. Аммо, “Навбаҳор”нинг собиқ футболчиси 3 метрлардан тўпни дарвозага йўллай олмади. Футболчи тўпга кучли тарзда ва нотўғри зарба берганлиги учун Усмонов дарвозаси дахлсизлиги сақланиб қолди. Меҳмонларнинг ҳужумкор руҳда ҳаракатланишлари узоқ давом этгани йўқ. Бунга эса “Навбаҳор”ни устунликни қўлга олганлиги сабаб бўлди. Бир вазиятда Рижконинг зарбасидан кейин тўп рақиб дарвозаси устунидан қайтган бўлса қолган вазиятларда футболчиларимизга аниқлик етишмади.
76-дақиқага келиб, ҳисоб очилди. Бахтиёр Ёқубовнинг бурчакдан узатиб берган тўпини Тоҳир Шамсиддинов Шукурали Пўлатовга ташлаб берди. Пўлатов эса аниқ зарба билан собиқ жамоадоши Ғайрат Ҳасановни ранжитишни уддасидан чиқди. Қаторасига учинчи ўйинда ҳам мағлубиятга учрашни истамаган “Нефтчи” футболчиларини олдинга ўтишдан бошқа чоралари қолмаганди. Ўйин якунланишига оз фурсат қолганида, фарғоналиклар ҳам стандартдан самарали тарзда фойдаланишди. Меҳмонларнинг голи Жаҳонгир Жиямуродовнинг ҳисобига ёзилди. Учрашув охирларида Ёқубов Бердимуродовнинг жаримадан узатиб берган тўпини қўллари ёрдамида дарвозага киритганлиги сабабли, иккинчи маротаба огоҳлантирилиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Муросасиз руҳда кечган баҳс эса 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
«Навбаҳор» – «Нефтчи» - 1:1 (0:0). 29 март. Косонсой. «Марказий» ўйингоҳ. 12579 томошабин.
Ҳакамлар: Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, А.Эргашев.
Назоратчи – И.Шарипов.
«Навбаҳор»: 24. Дониёр Усмонов, 4. Шукурали Пўлатов, 5. Раҳматулло Бердимуродов, 6. Бахтиёр Ёқубов, 7. Мансур Саидов (18. Собир Ҳамидов, 71), 8. Азим Аҳмедов, 22. Шаҳбоз Эркинов (23. Абдумалик Абдуллаев, 86), 25. Элёр Жаҳонов (11. Отабек Валижонов, 46), 27. Роббим Ҳасанов, 33. Тоҳир Шамсиддинов, 50. Юрий Рижко.
«Нефтчи»: 21. Ғайрат Ҳасанов, 4. Жаҳонгир Жиямуродов, 5. Иқбол Бобохонов, 8. Азиз Алижонов (7. Александру Оника, 75), 11. Носир Отақўзиев, 20. Дилёрбек Эрматов, 22. Рўзимбой Аҳмедов (35. Мурод Бобожонов, 80), 26. Маъруф Муродов (2. Максимилиан Фомин, 65), 28. Абдуллоҳ Олимов, 29. Руслан Мельзетдинов, 32. Жаҳонгир Меҳмонов. 
Гол: Ш.Пўлатов (76) – Ж.Жиямуродов (86).
Огоҳлантиришлар: Б.Ёқубов (26), Р.Ҳасанов (64), Д.Усмонов (78) – А.Олимов (27), Р.Мельзиддинов (51), Н.Отақўзиев (78), М.Бобожонов (90+3).
Четлатиш: Б.Ёқубов (88, 2-огоҳлантириш).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 12- тур

27.05.2017 19:00


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ