pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Навбаҳор" - "Нефтчи" (онлайн)
29.03.2014 14:54

Шу билан учрашув якунига етди. Дуранг 1:1.
Тохир Шамсиддиновни орқасидан туртиб йиқитган Мурод Бобожоновга сариқ карточка кўрсатилди.
Фарғоналиклар дуранг натижага ҳам қаноатланишлари уларнинг шошилмай тўпни ўйингга киритишларидан пайқаш мумкин.
90. Иккинчи бўлимга рефери 3 дақиқа қўшиб берди.
88. Бахтиёр Ёқубов Диего Марадона услубида гол уришга ҳаракат қилди. Унинг режаси амалга ошиб, тўп дарвозадан жой олди ҳам, аммо Равшан Эрматов ва ён хакам вазиятни кўриб туришгани учун гол инобатга олинмади. Ёқубов иккинчи бор огоҳлантирилиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди. 
87. “Навбаҳор” таркибида ҳам охирги ўзгариш: Абдумалик Абдуллаев Шахбоз Эркиновни алмаштирди.
86. ГОЛ. Жаҳонгир Жиямуродов жарима тўпини дарвозамиз томон узатди. Тўп ўйинчилардан бирига тегиб дарвоза тўридан ўрин олди.  
80. Тохир Шамсиддинов ўнг қанотдан қарама қарши тарафда турган Отабек Валижоновга тўп оширди. Ярим ҳимоячимиз тўпни тўхтатмай тепишга қарор қилди. Аммо Ҳасанов ўз бехато ҳаракат қилди.
79. “Нефтчи” таркибида оҳирги ўзгариг: Рўзим Аҳмедов ўрнига Мурод Бобожонов майдонга туширилди.
78. Носир Отақўзиев Юрий Рижкони шикастлади. Аммо бу сафар ҳам Эрматов Носирни аяди. Дониёр Усмонов рақибга сариқ карточка сўраб, бош хакамга эътироз билдиргани учун сариқ карточка олди.
76. ГОООООООООООООООООООООООООЛ!!!!! Бахтиёр Ёқубов бурчак тўпини “Нефтчи” жарима майдони ичига оширди. Тўпга эгалик қилган Тохир Шамсиддинов боши билан Шукурали Пўлатовни тўп билан таъминлади. Ҳимоячимиз эса Ғайрат Ҳасанов қўриқлаган дарвозани аниқ нишонга олди. 1:0.
Мурод Исмоилов таркибда иккинчи ўзгаришни амалга оширмоқда. Азиз Алижонов ўрнида эндиликда Александру Оника ҳаракатланади.
71. Носир Отақўзиев Шукурали Пўлатовни очиқчасига орқасидан оёғига тепди. Бу вазиятни Равшан Эрматов эътиборсиз қолдирди.
Саидовдан сардорлик боғичини Бахтиёр Ёқубов қабул қилиб олди.
70. “Навбаҳор” таркибида иккинчи ўйинчи алмашиши: Собир Ҳамидов майдонда Мансур Саидов ўрнига тушди.
69. Абдуллоҳ Олимов тўп билан муомила қилишда хатоликка йўл қўйди, Мансур Саидов ҳужумни бошлаб Отабек Валижоновга пас берди. Аммо Валижонов ҳужумни охиригача етказишни уддасидан чиқмади.
65. “Нефтчи” сафида дастлабки ўзгариш: Максимилиан Фомин Маъруф муродов ўрнига майдонга туширилди.
64. Роббим Ҳасанов хаводаги тўп учун курашда рақибига қўполлик ишлатгани сабабли унга сариқ карточка кўрсатилди.
62. Рўзим Аҳмедов ҳимоячиларимизни жарима майдонида алдаб хавф сола бошлаганида, Рахматилло Бердимуродов рақибидан тўпни олиб қўйди. Бу вазиятда Аҳмедовга шифокорлар ёрдам беришди.
59. Бахтиёр Ёқубов “Нефтчи” жарима майдонига оширган тўп Юрий Рижко бошига тегиб дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
58. Шамсиддиновни Рўзим Аҳмедов қўполлик билан тўхтатди. Орада Шукурали Пўлатов ва Рўзим ўртасида қисқа можаро бўлиб ўтди.
51. Отабек Валижоновга қарши тўпга чиқишда қўпол ҳаракат қилган Руслан Мельзитдинов хакам томонидан огоҳлантирилди.
46. “Нефтчи” ҳисобни очиш учун жуда қулай имконга эга бўлганди. Рақиб футболчиси тепган кучли зарбани Дониёр Усмонов ушлаб қололмади. Дарвозабонимиздан қайтган тўпни Рўзим Аҳмедов яқин масофадан дарвозага жойлай билмади.
Иккинчи тайм бошланди.
Элёр Жаҳонов ўрнида иккинчи бўлимни Отабек Валижонов давом эттиради.
Беллашувнинг биринчи бўлими поёнига етди. Ҳозирча дарвозалар дахлсизлиги сақланиб турибди. 0:0. Танаффус.
45. Биринчи бўлимдаги тўхталишлар ўрнига Равшан Эрматов 1 дақиқа қўшимча вақт қўшиб берди.
43. Мансур Саидов бошлаган ҳужумни Элёр Жаҳонов давом эттириб, тўпни Шахбоз Эркиновга аниқ етказиб берди. Лекин 22- рақамли форвардимизнинг боши билан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кўриниш олди.
Гол уриш учун ҳар икик тарафда ҳам деярли вазият содир этилмаяпти. Ўйин асосан майдон марказида кечяпти. Тўпни назорат қилиш “Навбаҳор”да.
39. Пас узатишдаги қатор хатоликлар мухлислар эътирозига сабаб бўлмоқда.
38. Элёр Жаҳонов ўнг қанотдан шерикларига тўп узатишда хатоликка йўл қўйди.
37. Мансур Саидов ўзи ишлаган бурчак зарбасини ўзи ўйинга киритди. Ярим ҳимоячимизнинг узатган тўпига Юрий Рижко боши билан зарба беришга урунди, лекин ноаниқ.
35. Бахтиёр Ёқубов тезкор қарши ҳужум уюштириш мақсадида катта тезликда олдинга ўтди, аммо фарғоналиклар ҳимояси хавфни бартараф этди.
31. Носир Отақўзиев Шахбоз Эркинов оёғини шикастлади. Тиббий ходимларимиз ҳужумчимизга хизмат кўрсатишди.
26. Абдуллоҳ Олимов ҳам қоида бузгани учун огоҳлантирилди.
25. Бахтиёр Ёқубов собиқ ўйинчимиз Жаҳонгир Меҳмоновга нисбатан қўпол ўйнагани учун Равшан Эрматов унга сариқ карточка кўрсатди
23. Носир Отақўзиев чамаси 12 метрлардан тепган тўпи кучсиз чиқди. Дониёр Усмонов бемалол тўпни тўсишга эришди.
Олдинги чизиқда ёлғиз ўйнаётган Шаҳбоз Эркиновга шерик етишмаяпти.
Учрашувдаги шиддат бироз пасайди. Аммо футболчиларимиз ҳисобни очиш учун ҳаракатни тўхтатишмаяпти.
9. Азим Аҳмедовни меҳмонлар қўполлик билан майдон марказида тўхтатиб қолишди. Жарима тўпини Роббим Ҳасанов кучли зарб билан тўғри “Нефтчи” дарвозаси томон йўллади. Ноаниқ.
8. Жаҳонгир Жиямуродов тўпни қайтаришда хатоликка йўл қўйди. Аммо “лочинлар”нинг бу вазиятдан унумли фойдалана олишмади.
5. Бир дақиқа ичида "Наваҳор" икки маротаба фарғоналиклар дарвозаси олдида хавфли вазият содир этишди. Даст аввал Азим Аҳмедовнинг жарима майдони ичига оширган тўпини Ғайрат Ҳасанов муштлари билан қайтарган бўлса, орадан бироз ўтиб Мансур Саидовнинг 14 метрлардан тепган тўпи дарвозабон қайтаришга муваффақ бўлди.
1. Равшан Эрматовнинг хуштаги билан учрашувга старт берилди.
Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Ўйинни майдон эгалари тўқ қизил рангли либосда, меҳмонлар эса оқ футболкаларда ўтказишади.
Бугун Олий лига 3- туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Нефтчи" беллашуви бўлиб ўтади. Ҳар икки жамоа Косонсойдаги "Марказий" ўйингоҳга етиб келишди. Футболчилар чигалёзди машқларни бажариш учун майдонга чиқишган. Таркибларга тўхталадиган бўлсак, ярим ҳимоячимиз Илҳом Бойдедаев кечаги машғулот чоғида жарохатлангани боис бугунги учрашувда майдонга тушолмайди.
«Навбаҳор» таркиби қўйидагича кўриниш олган:  24. Дониёр Усмонов, 4. Шукурали Пўлатов, 5. Раҳматулло Бердимуродов, 6. Бахтиёр Ёқубов, 7. Мансур Саидов (С), 8. Азим Аҳмедов, 22. Шаҳбоз Эркинов, 25. Элёр Жаҳонов, 27. Роббим Ҳасанов, 33. Тоҳир Шамсиддинов, 50. Юрий Рижко.
Захирада қолганлар: 46. Хуршид Хўжаев, 3. Ботир Тўрабоев, 10. Алишер Маҳмудов, 11. Отабек Валижонов, 18. Собир Ҳамидов, 21. Аъзам Алиев, 23. Абдумалик Абдуллаев.
«Нефтчи» ўйинни қўйидаги таркибда бошлайди: 21. Ғайрат Ҳасанов, 4. Жаҳонгир Жиямуродов, 5. Иқбол Бобохонов, 8. Азиз Алижонов, 11. Носир Отақўзиев, 20. Дилёрбек Эрматов, 22. Рўзимбай Аҳмедов, 26. Маъруф Муродов, 28. Абдуллоҳ Олимов, 29. Руслан Мельзетдинов, 32. Жаҳонгир Меҳмонов.
Захира: 16. Абдумавлон Абдужалилов, 2. Максимилиан Фомин, 7. Александру Оника, 9. Павел Смоляченко, 13. Александр Клецков, 30. Отабек Зокиров, 35. Мурод Бобожонов.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ