pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Бухородан ишончли ғалаба билан
24.03.2014 07:13

Бухородан ишончли ғалаба билан
Бухорода ўтадиган учрашувни муросасиз руҳда кечишини тахмин қилиш қийин эмасди. Майдон эгалари навбатдаги чемпионатни «Нефтчи» устидан қозонилган ғалаба билан бошлаган бўлишса, футболчиларимиз «Локомотив» билан ўтган тенгма-тенг ўйинда имкониятни бой беришганди. Юқоридаги сабаблар туфайли ҳар икки жамоа аъзоларини ҳам майдонга фақат ғалабани кўзлаб тушишлари табиий эди.
Ўйин бошларида футболчиларимиз устунликка эга бўлишди. Вақт ўтгани сайин «Бухоро» жамоаси аъзолари вазиятни тенглашга эришиб, ҳужумкорликни оширишди. Мезбонлар «Навбаҳор» дарвозасига асосан стандарт вазиятлар орқали хавф солишга ҳаракат қилишди. Лекин, ҳимоячиларимиз рақибга имкон беришмади. Бўлим охирларида эса меҳмонлар анча фаол ҳаракат қилишди. Бунинг натижасида «лочинлар» ҳисобни очишга эришишди. 41-дақиқада Бойдедевнинг чап қанотдан узатиб берган тўпини Шаҳбоз Эркинов боши билан дарвозага йўллаган бўлсада, дарвозабон тўпни қайтариб қолишга эришди. Элёр Жаҳонов такрорий зарба билан дарвозани нишонга олди.
Танаффус арафасида урилган гол футболчиларимизнинг руҳиятини кўтарганлиги иккинчи бўлимда кўзга ташланди. Жамоамиз аъзолари ишончли тарзда ҳаракат қилиб, мезбонларнинг имкониятини чеклаб қўйишди. Гесс шогирдлари худди биринчи бўлимдаги каби стандарт вазиятлар орқали вазиятни ўнглашга интилишган бўлсада, бундан наф чиқара олишмади. Аксинча қарши ҳужумларга таянган «лочинлар» иккинчи голни ҳам уришни уддасидан чиқишди. Бу сафар ҳам Илҳом Бойдедаев ўз қанотида фаоллик кўрсатиб, иккинчи голга ҳам ҳаммуаллифлик қилди. Жамоа сардорининг узатган тўпини Бахтиёр Ёқубов боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.
Меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритган «лочинлар»да 3-турда бўлиб ўтадиган «водий дербиси» олдидан кўтаринки кайфиятнги юзага келганлиги бор гап. Бу эса жамоамизни навбатдаги ғалабалар сари етакласа ажаб эмас.
«Бухоро» – «Навбаҳор» – 0:2 (0:1). 23 март. Вобкент. «Ёшлик» ўйингоҳи. 5180 томошабин.
Ҳакамлар: З.Қодиров, А.Снетков, Х.Мирзааҳмедов, Н.Болтаев.
Назоратчи - Р.Мўминов.
Учрашув комиссари - А.Фролов.
«Бухоро»: Ф.Турдалиев, Г.Квесиешвили, Ш.Раимқулов, А./ўломхўжаев, С.Неъматов (Б.Ваҳобов, 46), В.Плэмэдялэ, В.Вуйович, Ф.Асадов, Ф.Бобоқулов (Э.Акбаров, 79), О.Нурбоев, Ш.Жумабоев (А.Акопянц, 62).
«Навбаҳор»: Д.Усмонов, Ш.Пўлатов, Р.Бердимуродов, М.Саидов (С.Ҳамидов, 79), А.Аҳмедов, И.Бойдадаев, Ш.Эркинов (А.Абдуллаев, 82), Э.Жаҳонов (Б.Ёқубов, 76), Р.Ҳасанов, Т.Шамсиддинов, Ю.Рижко.
Голлар: Э.Жаҳонов (41), Б.Ёқубов (85).
Огоҳлантиришлар: Ф.Асадов (36), О.Нурбоев (47) – Р.Ҳасанов (44), Ш.Эркинов (44), Т.Шамсиддинов (59), Ш.Пўлатов (69), Э.Жаҳонов (74), Ю.Рижко (80).
Энг яхши ўйинчилар: Ш.Жумабоев – М.Саидов.
Учрашувдан сўнг
Учрашув якунига етгач жамоамиз бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди: - Авваламбор жамоамиз аъзолари, клуб раҳбарияти ва мухлисларини ушбу ғалаба билан табриклайман. Учрашув ҳақида гапирадиган бўлсам, ўйин анча қийин кечди. Биринчи навбатда «Бухоро» ўз майдонида тўп сураётганлиги боис ғалабани кўзлаши аниқ эди. Дастлабки турдаги мағлубиятдан кейин иккинчи учрашувда ютқизишга ҳаққимиз йўқ эди. Бир сўз билан айтганда ҳар икки жамоа ҳам фақат ғалабани кўзлаган ҳолда майдонга тушди. Худога шукурки, омадимиз келиб, уч очкони қўлга киритдик. Учрашувни яхши бошлаган бўлсакда, кейинчалик майдон эгалари ташаббусга эришиб, дарвозамиз олдида хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Бўлим охирларида футболчиларимиз фаоллик кўрсатишди. Элёр Жаҳоновнинг урган голи эса йигитларда ўзларига бўлган ишончни ортишига сабаб бўлди. Шу сабабли, иккинчи бўлим анча ишончли тарзда ўтказишди. Майдонга тушган барча футболчиларимиз кўрсатмаларни аниқ бажаришди. Қолаверса, захирадан сафга қўшилган ўйинчиларимиз ҳам ўйинни кучайтиришни уддасидан чиқишди. Учрашув охирларида қарши ҳужумларимиздан бирини самарали якунлаб, ғалабамизни мустаҳкамлаб олишга эришдик.




 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ