pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Учрашувдан сўнг
15.03.2014 19:11

"Навбаҳор" - "Локомотив" жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Вадим Абрамов, “Локомотив” жамоаси бош мураббийи: “Бугун “Навбаҳор» жамоасини кўрсатган ўйини ёқди. Бундай ўйин билан жамоа кўплаб жамоаларга қийин бўлади. Гарчи ғалаба қозонган бўлсакда, учрашув давомида қатор қийинчиликларга дуч келдик. Бундан ташқари кутилган ўйинимизни кўрсата олмадик. Биринчи ўйин бўлганлиги боис натижа учун ҳаракат қилдик. Кейинги турларда мазмунли ўйинлар кўрсатамиз деган умиддаман. Хабарингиз борки, жамоа таркибини бошқа мураббий шакллантирганди. Олдимиздаги қисқа вақт оралиғида барчасини ўзгартиришни имкони бўлмайди. Яъни ўзига хос танишиш жараёни юзага келади. Қолаверса, айрим футболчиларимиз терма жамоа йиғинида ҳам иштирок этишди. Шу сабабдан айрим камчиликлардан ҳоли эмасмиз. Қолаверса, майдоннинг ҳолати ҳам ҳар икки жамоани ўзи ўйлаган ўйинларни кўрсата олишмади. Бундай ўйин мухлисларга ва журналистларга ёқмайди. Қисқаси жамоалар имкониятдан келиб чиққан ҳолда тўп суришди”.
Бахтиёр Ашурматов, “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи: “Биринчи ўйин бўлганлиги боис йигитларга ҳаёжон сезилиб турди. Биринчи бўлим сўнггида йўқ жойдан ўтказилган гол сабабли, шогирдларимни руҳияти бироз бўлсада тушиб кетди. Танаффус пайтида уларни руҳлантиришга ҳаракат қилдим. Лекин, “Локомотив” натижага қараб ўйин кўрсатди. Ҳимояда бехато ҳаракат қилди. Умуман олганда тенг курашлар остида ўтган учрашувда мағлубиятга учрадик. Таркибдан ўрин олган футболчиларни айримлари ўйинга киришиб кета олишмади. Яъни мен кутган ўйинни кўрсата олишмади. Шундай бўлсада, йигитлар қўлларидан келганича ҳаракат қилишди. Жамоавий ўйинни шаклланиб улгурмаганлиги сабабли, “Локомотив” дарвозаси олдида у қадар кўп хавфли вазиятларни юзага келтира олмадик. Таркибимизда яхши савиядаги футболчилар йиғилишган. Улар бундан кучлироқ ўйин кўрсатишга қодирлар. Агарда ўз ўйинимизни тезроқ топиб олсак, юқори ўринлар учун курашишимиз мумкин бўлади. Секин-аста ўйинимизни шакллантириб борамиз ва мухлислар кутган ўйинларни намойиш этамиз деган умиддаман. Фурсатдан фойдаланиб, бизни қўллаб-қувватлаганликлари учун мухлисларга миннатдорчилик билдириб ўтаман”.


 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

15

11

35

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

15

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ