pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди
15.03.2014 18:10

Навбатдаги чемпионатнинг дастлабки турини “Локомотив”га қарши ўтказган жамоамиз, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувдаги ягона голга эса биринчи бўлим сўнггида Иван Нагаев муаллифлик қилди. Нагаев Виктор Карпенконинг жаримадан узатиб берган тўпини боши билан дарвозага йўллади. Умуман олганда ҳар икки жамоа футболчилари ҳам мазмунли ўйин кўрсатишга интилишди. Майдондаги кураш асосан марказда кечганлиги боис дарвоза олдида юзага келтирилган хавфли вазиятлар сони у қадар кўп бўлмади. Хусусан, мухлисларнинг ёдида Иван Нагаевнинг зарбасидан кейин тўпни дарвоза тўсинидан тегиб қайтгани ва Мансур Саидовнинг қулай вазиятдан аниқ зарба бера олмаганлиги қолди холос. 
“Навбаҳор” – “Локомотив” - 0:1 (0:1). Косонсой. «Марказий» ўйингоҳ: 12176 томошабин.
Ҳакамлар: Х.Рўзиев, А.Усманов, Т.Гайнуллин, Р.Толибжонов.
Назоратчи – А.Попов.
«Навбаҳор»: 24. Дониёр Усмонов, 4. Шукурали Пўлатов, 5. Раҳматулло Бердимуродов (11. Отабек Валижонов, 77), 6. Бахтиёр Ёқубов, 7. Мансур Саидов, 9. Илҳом Бойдедаев (22. Шаҳбоз Эркинов, 67), 10. Алишер Маҳмудов (8. Азим Аҳмедов, 46), 23. Абдумалик Абдуллаев, 27. Роббим Ҳасанов, 33. Тоҳир Шамсиддинов, 50. Юрий Рижко.
«Локомотив»: 1. Игнатий Нестров, 17. Салим Мустафоев, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 4. Бобурбек Йўлдошев, 22. Виктор Карпенко, 77. Жасур О. Ҳасанов (18. Фозил Мусаев, 85), 87. Андрей Кожокари (30. Дилшод Жабборов, 69), 88. Лутфулло Тўраев, 24. Иброҳим Раҳимов, 99. Вячеслав Шевченко, 23. Иван Нагаев (10. Фарҳод Тожиев , 79).
Гол: И.Нагаев (45+1).
Огоҳлантиришлар: Ш.Пўлатов (47), М.Саидов (56), Т.Шамсиддинов (60) – Л.Тўраев (15), Ж.О.Ҳасанов (81).
Гарчи мағлубиятга учраган бўлсада, жамоамиз мухлисларда ёмон таассурот қолдиришмади. Таркиб деярли қайта шакллантирилганлиги боис ўзаро боғлиқлик борасида айрим камчиликлар кўзга ташланди. Қолаверса, айрим футболчилар ҳам имкониятлари даражасида ўйин кўрсата олишмади. Нима бўлган тақдирда ҳам чемпионат энди бошланди. Бундан эса “Навбаҳор”ни янада мазмунли ўйин кўрсатишини тахмн қилиш қийин эмас. Ҳар ҳолда таркибда йиғилган футболчиларнинг маҳорати ва тажрибаси жамоани янада яхшироқ ўйин кўрсатишидан дарак бермоқда.
Шу ўринда, мухлислар хусусида айрим фикрларимизни айтиб ўтишни лозим топдик. Учрашувда “Навбаҳор” мағлубиятга учраган бўлсада, футболчиларни олқишлар остида кузатиб қўйишди. Умуман олганда, Ашурматовни бош мураббий этиб тайинланганлигидан руҳланган бир гуруҳ фаол мухлислар мураббийнинг расми туширилган хажми 6х3,5 ўлчамдаги катта баннерни ўйингоҳ биноси деворига осишганди. Ушбу баннерда эса Мухлислар клуби сен билан!, олға “Навбаҳор”! деган ёзувлар ҳам ўрин олганди.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ